Қайднома

Қидирув

Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади

Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади

  29.05.2017 14:25
  1
  1111
Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 июнь куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида Эрон термасига қарши рўбаро келади.

Эрон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Австрияда тайёргалик кўрмоқда. Эронликлар устози Карлуш Кейруш Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бўлажак баҳс олидидан ўз фиркларини ёзиб қолдирди.

“Австриядаги ўқув-машғулотлар йиғинида эканмиз, ўз-ўзимизга бир савол бериш вақти келди: Ўзбекистонга қарши ЖЧ саралаш ўйини олдидан фидойилик ёки қониқиш ҳосил қилишмиз керакми? Бошқача қилиб айтадиган бўлсам, Ўзбекистонга қарши беллашувда киритиладиган 3 очко ЖЧ йўлланмаси учун  “матч-поинт” бўлади.

Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади. Ҳар доим айтиб келганим каби, биз ўзимизнинг Жаҳон чемпионатимизни ўйнаяпмиз! Ўзбекистон билан ўйин энг қийини ва  муҳими бўлибгина қолмай, жамоа сифатида кучимизни кўрсатишга катта имконият беради. Бўлажак ўйиндан қониқиш ҳосил қилиш эмас, ҳар бир дақиқа ва ҳар бир лаҳзада тўлиқ бурч, тўлиқ эътибор, тўлиқ профессионалликни кўрсатишимиз керак.

Бундан ками бизни қониқтирмайди, чунки муваффақият осонлик билан келмайди. Жамоанинг ҳар бир футболчиси, ҳар бир ходими ва саралаш босқичи учун масъул бўлган ҳар бир инсон борини бериши ва фидойилик қилиши лозим”, – деди Карлуш Кейруш. 

Маълумот учун, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар термалари эгаллаган. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Бабаян мехр билан Озоди чимини упаётганида Кейрушнинг аламзада нигохларини,Азмуннинг лабини тишлаган холда уйчан тикилганида Гейнрихнинг ялтираган бошини,Ахмедовнинг хоргин лекин "Худога Шукр"деган уйлар билан бошини кучаётган Жепаровни,Марказни хечкимга бермаган Мусаевни дадил кадамларини кутиб олаётган собик Насаф жамоадошларини куришни истайман...
29.05.2017 23:08

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz