Шу йилнинг 1–5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 2002 йилда таваллуд топган ва ундан кичик бўлган футболчилар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади.
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа Беларус, Япония ва Польша ўсмирларига қарши баҳс олиб боради. Турнир бошланишидан аввал 31 май, чоршанба куни ЎФФ биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Мазкур анжуманга барча ОАВ вакиллари ташриф буюриши мумкин.
Мусобақанинг асосий қисми “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади. Фақатгина 1 ва 3 июнь кунлари 18:00 да бошланадиган учрашувлар “Пахтакор” стадионида ўтказилади. Мусобақа тақвими билан қуйида танишиш мумкин.
1 июнь, пайшанба
10:00 Ўзбекистон U-15 — Япония U-15
18:00 Беларус U-15 — Польша U-15
3 июнь, шанба
10:00 Беларус U-15 — Япония U-15
18:00 Ўзбекистон U-15 — Польша U-15
5 июнь, душанба
10:00 Польша U-15 — Япония U-15
18:00 Ўзбекистон U-15 — Беларус U-15
Ушбу мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш ўйинлари шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Манба: www.the-uff.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20