Қайднома

Қидирув

«Нефтчи» таркибида катта ўзгаришлар юз беради

«Нефтчи» таркибида катта ўзгаришлар юз беради

  29.05.2017 16:10
  0
  1193
«Нефтчи» таркибида катта ўзгаришлар юз беради

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 2017-йилги мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Биринчи давра якунланишига оз фурсат қолганда жамоа турнир жадвалининг қуйи поғоналарини банд этиб турибди.

Олий лига 12-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев клуб қароргоҳида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда шу кунга қадар клуб раиси сифатида фаолият олиб борган Рустам Раҳмонович Абдуллаев ҳамда жамоа катта мураббийи Мурод Музаффарович Исмоиловлар ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилди. Бош мураббий Андрей Витальевич Фёдоров эса жамоага янги бош мураббий топилгунга қадар вақтинча ишлайди.

Жамоа таркибида ҳам катта ўзгаришлар кузатилади. Фақат бу жараён биринчи давра якунига етканидан сўнг амалга оширилади. Клуб раҳбарлари томонидан жамоа олдида юқори кўрсаткичларни қайд этиш вазифаси қўйилмоқда. Жамоа раиси лавозимига Фарғона футбол федерацияси вице-президенти Тоҳир Вейсалович Кападзе тайинланди.

Айни пайтда барча диққат эътибор Наманганда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор”га қарши баҳсга қаратилган. Клубга доир сўнгги янгиликларни интернетдаги расмий-веб сайтимиз орқали кузатиб боринг


Манба: www.fcneftchi.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz