Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 43-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 43-сонида

  29.05.2017 16:50
  0
  881
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 43-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 43-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Хулосани хушламайдиган вазият

Таниқли шарҳловчи Александр Елагин «Арсенал» таркиби май ойига келиб ҳар жиҳатдан тоблангани, тўкисланганини бир неча бор тилидан бол томиб таъкидлади. Англия кубоги финали унинг сўзларида жон борлигини тасдиқлади. Жамоада қолиш-қолмаслигидан қатъий назар, Арсен Венгер мавсумни кўтаринки руҳда якунлаш учун барча чораларни кўрди. Не бўлганда ҳам, у футбол профессори ва  бу номга соя тушишини ҳеч ким истамасди. Тажрибали мураббий буни теран англади, чоғи, ўз шону шавкати йўлида астойдил курашди. Натижада «Челси» «олтин дубл»сиз қолди. «Арсенал» - яна Англия кубоги соҳиби. «Барселона» ва «Боруссия» Д. ҳам худди шу йўсинда чемпионатдаги омадсизлик тафтини босди...

- «Ал-Дуҳайл» бир кунлик жамоа бўлмасинда…

Қатар Юлдузлар лигасида янги клуб пайдо бўлди - «Ал-Дуҳайл». Бу жамоа қуйи дивизиондан элитага йўл олган дебютант эмас ёки нолдан тузилгани ҳам йўқ. Тўғри, жамоа янгитдан ташкил этилди, фақат эски «Лаҳвия» ва «Ал-Жаиш»нинг бирлашиши ҳисобига. Аслида ушбу кичик мамлакатда спорт клубларини бир меъёрда ушлаб туриш у қадар мураккаб иш ҳисобланмайди, аммо улар обрўсини кўтариш ва лоақал Осиё даражасида янада танитиш - мураккаб масала. Аввалги сафар БАА про-лигаси хусусида мақола ёзиб,  бош мураббийларга зарур жиҳатлар хусусида мулоҳаза юритгандик. Навбатдаги мақоламиз Қатар футболида клубларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг лигага қўшилиб кетиши жараёни хусусида.

- Ҳали мухлис қайтади

Ўзбекистон чемпионати бу йил ҳар қачонгидан яхшироқ, сифатлироқ ва шиддатлироқ ўтмоқда. Йўқ десангиз, истаганча далил келтириш мумкин. Тўғри, биз - мустақилликнинг илк йилларида футбол томоша қилмаган авлод катта ёшли мухлислар сингари «Пахтакор», «Нефтчи», «Сўғдиёна» ва «Темирйўлчи» ўртасида кечган шиддатли баҳсларга гувоҳ бўлмаганмиз. Аммо ўшанда ҳам аутсайдерлар чемпионликка даъвогарлардан бу қадар кўп очко олмаган бўлсалар керак…

- Баҳодир Насимов: «Корейслар билан гаров боғладим»

Тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимов фаолиятини Жанубий Кореянинг Challenge League чемпионатида давом эттирмоқда. Биз легионеримиз билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Мақсад сари қадам!

Мана, ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ҳам тобора яқинлашмоқда. Эсингизда бўлса, Осиёдаги квалификация жараёни «А» гуруҳи 7-тури доирасидаги 3та ўйин ҳам 1:0 ҳисобида якунланганди. Умуман, 8-тур олдидан миллий жамоамиз ўрин олган гуруҳда атиги 29та гол урилган бўлса, «В» вакиллари дарвозани нақ 55 марта нишонга олишди. Бу нимадан дарак беради?

- Аёл ҳакамга олий ишонч

Келаси мавсум бундеслига ўйинларини аёл ҳакам ҳам бошҚаради. Ҳа, Германия бош лигаси тарихида ўйинларни бош-қариб борадиган реферилар рўйхатига илк марта нозик жинс вакили ҳам киритилди. Хўш, у ким?

- Альваро Мората: «Реал» ва «Бернабеу»дан қарздорман»

Альваро Мората «Реал» билан яна хайрлашмоқчи. Ҳарқалай, унинг етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабми, ҳар куни кетишига боғлиқ қандайдир янги маълумот чиқмоқда. Аммо Realmadrid TVнинг янги дастури - Campode Estrellasда кўриниш берган ҳужумчининг ўзи «Қироллик клуби»дан қарздор эканлигини алоҳида таъкидлади.

- Бундан 21,5 йил олдин…

«Ювентус» кўп йиллик дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳурмати учун ҳам бу сафар ЧЛ финалини ўз фойдасига ҳал этишга ўзгача шайланмоқда. Аммо бу осон эмас, нариги томонда «Реал» турибди - Криштиану Роналду ва бошқалар…

- Ғайратингизга балли!

ТОЛМАС ФУТБОЛ АФСОНАЛАРИ. Филипп Лам ва Хаби Алонсо ҳар кимнинг ҳавасини уйғотадиган самарали фаолиятларига юқори нуқтада хотима ясашди. Soccer.ru сайти ижодкорлари шу баҳона мавсум фахрийларини алоҳида супержамоа таркибига жойлаштиришди. Ишонинг, юзага келган рамзий терма бинойидек кўринишга эга бўлди. Таркиб билан танишиб чиқиб, ўзингиз баҳо бераверинг.

- Кевин де Брюйне: «Ҳаммасига бирданига ва фақат «Сити» билан»

Дунёнинг энг қимматбаҳо футболчиларидан бири, «Манчестер Сити» ва Бельгия терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари орқали мухлислар эътиборини қозонган Кевин де Брюйне хорижлик ҳамкасбларимизга интервью бериб, фаолиятининг эътиборли жиҳатлари билан таништирди.

- Фёдор Смолов икки кара яхши!

«СЭ» нашри ўз одатига кўра, мавсум якунлари бўйича кенг миқёсли сўров ўтказди. Россия премьер-лигасида иштирок этган 16та жамоанинг нақ 176 нафар футболчиси берган овозлар ҳисоб-китобига асосан, «Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смолов кетма-кет иккинчи марта мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Рус ҳамкасбларимиз «Темирни қизиғида бос» мақолига амал қилиб, дарҳол экспресс-интервью уюштирдилар.

- Уэйн Руни: «Келажагим? яна озгина кутайлик»

«Манчестер Юнайтед» сардори Уэйн Руни катта эҳтимолки, жамоа билан Европа Лигаси ғолиби сифатида хайрлашади. Шунинг учундир, Стокгольмдаги ютуқ унга кучли хурсандчилик улашди, ўз навбатида, ўйин теграсидаги воқеликлар ҳам фахрий футболчига қаттиқ таъсир қилди:..

МУХЛИС ШЕЪРИ: ФОРВАРДЛАР ПОРЛАЙВЕРСИН

Форвард тушса майдонга,

Голни ундан кутамиз.

Меҳр қўйсак футболга,

Асло йироқ кетмаймиз…

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz