Қайднома

Қидирув

Мактаб битирувчиларига сертификатлар топширилди

Мактаб битирувчиларига сертификатлар топширилди

  31.05.2017 09:52
  0
  796
Мактаб битирувчиларига сертификатлар топширилди

“Бунёдкор” футбол мактабида БЎФМ битирувчиларига сертификатлар топширилди. 2000 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз ортда қолган вақт мобайнида бир қанча ютуқларни қўлга киритишди. Отабек Ғуломхўжаев устозлигидаги жамоамиз Россия, Хитой, Корея Республикаси, Шимолий Корея, Қозоғистон, Латвия ва бошқа мамлакатларда ўтказилган халқаро турнирларда бир неча бор зафар қучишган. Шунингдек, 2000 йилда туғилган футболчиларимиз олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика турнирида ҳам ғолиб чиққан. Тошкент шаҳар чемпионатида икки бор чемпионликни, қолган йилларда эса иккинчи ўринни банд этишди. Ушбу ёш тоифадаги 14 нафар тарбияланувчиларимиз терма жамоага номзод футболчилар ҳисобланишади.

“Бунёдкор” футбол мактабининг 2017 йилги битирувчиларига сертификатларни Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ва “Бунёдкор” ФК бош директори Муроджон Алиев топширди ва ёш футболчиларнинг кейинги фаолиятларига омадлар тилашди.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz