Қайднома

Қидирув

Ивор Вейцер: «Бухоро»ни тарк этганим йуқ

Ивор Вейцер: «Бухоро»ни тарк этганим йуқ

  31.05.2017 11:37
  0
  1167
Ивор Вейцер: «Бухоро»ни тарк этганим йуқ

Бир неча кундан буён бухоролик футбол ишқибозлари орасида Ивор Вейцер жамоани тарк этгани тўғрисида турли миш-мишлар пайдо бўлди ва кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида хорватиялик легионерга мурожаат қилдик ва миш-мишларга узул-кесил нуқта қўйишни мақсад қилдик.

“Бугунги кунда футболчилар тўғрисида турли миш-мишлар пайдо бўлиши бу табиий ҳол саналади. Мен “Бухоро”ни тарк этганим тўғрисидаги маълумотларга ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Бугунги кунда менда жароҳат борлиги туфайли жамоамга ёрдам бера олмаяпман.

Шу сабабли маълум муддат Тошкентда даволаниш билан бандман. Расмий тарзда маълум қиламан-ки, мен “Бухоро”ни тарк этганим йўқ. Насиб қилса яна 5-6 кунлик даволанишдан сўнг яна машғулотларга қайтаман ва “Локомотив” билан ўйинга қадар тўлиқ тикланиб, ушбу учрашувда жамоамга ёрдам беришга тайёр бўламан”-деди Ивор Вейцер.


Манба: www.pfcbuxoro.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz