Қайднома

Қидирув

Англия термаси қачон ЎФФдан ана шундай илтимос қилишади?

Англия термаси қачон ЎФФдан ана шундай илтимос қилишади?

  31.05.2017 12:58
  3
  1535
Англия термаси қачон ЎФФдан ана шундай илтимос қилишади?

Шу кунларда Тошкентда  англиялик чарм қўлқоп усталари  бизнинг боксчиларимиз билан бирга ўқув-машқ машғулотларини олиб боришмоқда. Эътибор беринг, Англия бокс турининг Ватани ҳисобланади. Шундай бўлса-да Англия бокс федерацияси илтимосига кўра, ушбу давлат спортчилари шу йилнинг 2 июнига қадар Тошкентда навбатдаги Европа чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда.

Бунга, албатта, ўтган йили боксчиларимизнинг Рио-де Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларида кўрсатган оламшумул натижалари сабаб бўлди.

Англия нафақат бокс, балки футболнинг ҳам Ватани ҳисобланади. Англия терма жамоаси Ўзбекистон футбол федерациясига қачон Англия бокс федерацияси каби ана шундай илтимос билан чиқади? Футболчиларимизга боксчиларимизнинг муваффақиятларини такрорлаш учун нима етишмаяпти? Ахир боксчиларимизни хорижлик мутахассислар эмас, айнан ўзимизнинг миллий мураббийларимиз ана шундай юксак даражада тарбиялаб бера олишди-ку?! Балки июнь ойида Теҳроннинг машҳур “Озоди” стадионида Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши ўтказиладиган баҳси бу саволимизга аниқлик киритиб бера олар.  Бу ўйинда футболчиларимиз ўзларини нималарга қодир эканликларини кўрсатишиб, жаҳон чемпионати сари яна бир ғалабани бизга тақдим этишса нур устига аъло нур бўлар эди. Майли, португалиялик етук мутахассис Кейруш ҳозирча ўз жамоасининг Ўзбекистон жамоасини енгиши борасида ҳеч қандай шак-шубҳа билдирмаётган бўлиб турсин, майли Самвел Бабаян ҳам ушбу ўйинга тайёргарликни бошлашга эронликлардан анча кечроқ киришсин… Фақат футболчиларимизнинг кўзи боксчиларимиздек ғалаба иштиёқида ёниб турса бўлгани. Ана ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси  ҳам таркибида Месси-ю Роналдулар бўлган терма жамоалар билан ҳам тенгма-тенг ўйнай олади.


Манба: 1news.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Одамни пул бузади. Сабаби оддий, боксда футболдаги каби пул йук.
31.05.2017 20:12

brazilya xokkeyda chempion boganda AFA si UFF ga Chorvoqda o'quv yig'in mashg'uloti o'tkaziw uchun iltimosnoma yuboradi
31.05.2017 16:43

Жахон Чемпионати 2022га квота хисобидан боргандан кура бормаган яхши.
31.05.2017 14:11

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz