Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» – «Нефтчи»: Учрашувдан сўнг

«Навбаҳор» – «Нефтчи»: Учрашувдан сўнг

  31.05.2017 22:23
  0
  864
«Навбаҳор» – «Нефтчи»: Учрашувдан сўнг

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - Ўйин яхши таассурот қолдирди. Икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз. “Навбаҳор”га қарши ҳар қандай қарама-қаршиликлар доимо муросасиз руҳда кечади. Бугун ҳам кубокка хос баҳс бўлди. Учрашувларни қийин кечиши сабабли, бундай баҳсларда голлар сони у қадар кўп бўлмайди. Уйдами ёки сафардами осон ўйинни ўзи бўлмайди. Бугунги учрашув мухлисларга ёққан бўлиши мумкин. Негаки, сўнгги сонияларгача кескинлик сақланиб турди. Навбатдаги босқичга чиққанимиздан хурсанд эканлигимни яна бир бор таъкидлаш билан бир қаторда жамоамизни табриклайман. Мақсадимиз, кейинги босқичга чиқиш эди. Таблода қайд этилган натижа “Нефтчи”ни кейинги босқичга чиқишини таъминлади.
- Жамоа легионерлари бугун кўринишмади?
- Легионерларимизнинг бири анчадан бери жароҳат сабабли майдонга туша олмаяпти. Яна бир хорижлик футболчимиз Комаровскийга эса дам беришни лозим топдик. У барча учрашувларда иштирок этиб келаётганлиги сабабли чарчоқ аломатлари кўзга ташланганди. Шу сабабли бугун уларнинг хизматларидан фойдаланмасликни лозим топдик.
- Ўйинга бир неча кун қолганда клуб раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди. Бу футболчиларга қай тарзда таъсир кўрсатди?
- Учрашув арафасида рўй берган ўзгаришларга эътибор қаратмаслик ҳақида йигитларга айтиб ўтгандик. Вазифаларига профессионал тарзда ёндошиб, майдонга чиқиб ўз ишларини қилишларини таъкидлаб ўтдик. Улар проффессионал эканликларини амалда кўрсатиб, олдиларига қўйилган вазифани бажаришди.
- Жамоа бошқарувини Вадим Абрамов қўлга олиши мумкин экан. Абрамов бугунги учрашувни ҳам бевосита ўйингоҳда клуб раҳбарияти билан томоша қилди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Бош мураббийни алмашиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар миш-мишдан ўзга нарса эмас. Барчасини вақт кўрсатади. Ҳар бир ёзилган маълумот ҳам ҳақиқат бўлавермайди. Вадим Абрамовни жамоада бошлаши ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Ҳозирча ўз ишимни давом эттираман. Нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач “Навбаҳор” клуби спорт директори Анвар Солиев ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди: - Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Жамоамиз олтита ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам берди. Гарчи бугунги учрашувда ғалабани қўлга киритган бўлсакда, натижа бизни қониқтирмади. Ютуқсиз серияни барҳам берганимиз хурсанд қилган бўлсада, мухлисларимиз қаршисида керакли ҳисобни қайд этиб кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалай олмадик. Бунинг учун мухлисларимиздан узр сўраймиз. Хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда биринчи давранинг қолган учта учрашувига муносиб тарзда тайёргарлик кўриб, ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўртада юзага келадиган кичик танаффусда ўйинларимизни таҳлил қилиб, биринчи даврани муносиб тарзда якунлаш борасида бош қотирамиз.
- Жамоани кейинги босқичга чиқиши учун нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Жамоамизни кейинги босқичга чиқишига гол етишмади. Омадимиз чопмади дейиш билан иш битмайди. Футболчиларимизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, булардан фойдалана олмадик. Аъзам Алиев, Ойбек Қиличев ва Дилшод Жабборовларда яхшигина вазиятлар юзага келган бўлсада мақсадга эриша олмадик. Ҳужумчиларимиз бироз оқсашмоқда. Шу сабабли, вазифани бажара олмадик.
- Рақиб ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- “Нефтчи” жамоасини ҳимояга жиддий тарзда эътибор қаратиб, қарши ҳужумлардан самарали фойдаланишга интилишларини билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда баҳсга ҳозирлик кўргандик. Аммо, юқорида айтиб ўтганимдек вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга панд берди. Бугун рақибга қайсидир маънода омад ҳам кулиб боқди деб ўйлайман. Фарғоналикларга кейинги ўйинларда омад тилайман.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz