Қайднома

Қидирув

Альваро Мората: «Реал» ва «Бернабеу»дан қарздорман»

Альваро Мората: «Реал» ва «Бернабеу»дан қарздорман»

  01.06.2017 03:35
  0
  3103
Альваро Мората: «Реал» ва «Бернабеу»дан қарздорман»

Альваро Мората «Реал» билан яна хайрлашмоқчи. Ҳарқалай, унинг етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабми, ҳар куни кетишига боғлиқ қандайдир янги маълумот чиқмоқда. Аммо Realmadrid TVнинг янги дастури - Campode Estrellasда кўриниш берган ҳужумчининг ўзи «Қироллик клуби»дан қарздор эканлигини алоҳида таъкидлади.

Дебюти хусусида

- Дебютим «Сарагоса»га қарши ўйинга тўғри келди: финал ҳуштаги янграшига 3 дақиқа қолганида, Марсело тўпни майдон четига тепиб юборди ва ўйинга қўшилдим. Бу ҳаётимдаги бахтиёр лаҳзалардан биридир. «Мадрид» либосида майдонга тушиш - унутилмас хотира! Яна 5 кундан сўнг «Қирол кубоги» доирасида «Леванте»га қарши кечган учрашувда «Бернабеу» майдонига илк марта тушдим. Эҳ, ўшанда ҳужумлардан бирини гол билан якунлашим мумкин эди, бироқ...

Болалиги хусусида

- Ёшлигимдан футбол «жинни»симан: сумка ёки китобларни уйда қолдиришим мумкин эди, аммо тўпни олиш ҳеч ёдимдан кўтарилмасди. Ўйин бўлса, бошқа нарсага сира чалғимасдим, доимо майдонга тушиш ишқида ёнардим. Кейин туни билан футбол кўриб, оз ухлардим. Дейлик, бирор ўйин қўшимча бўлимларга уланса, уйқудан шунчаки, воз кечардим.

Илк жамоаси

- Аввалига «Атлетико» ва «Реал»дан қўнғироқ қилишди. Аммо отам мактаб дарсликларини ўзлаштиришни яхшиламагунимча ҳеч қаерга қўйиб юбормаслигини айтди. Кейинчалик клубдагилар яна алоқага чиқишди ва ниҳоят, «Атлетико» академиясида шуғуллана бошладим. Бироқ у ерда футболдан роҳатланолмадим, негадир қизиқишим пасайди. Ҳаттоки, теннисга ўтиб кетиш хусусида ўйлай бошлагандим.

Жамоалар ўзгариши

- «Норте» сафига қўшилганим ҳал қилувчи аҳамият касб этди, менимча. «Хетафе»даги фаолиятдан сўнг эса яна «Мадрид»дан таклиф олдим. Бу орзум эди. Ниҳоят, қатъий қарор қабул қилиш вақти келганини англадим. Хуллас, болаларча шўхлик ва футболдан лаззатланишни иккинчи даражага суриб, чинакам профессионалга айланиш йўлида жиддий шуғулланишни мақсад қилдим.

Дастлабки мавсумолди машғулотлари

- Таътил учун Малагага борганим заҳоти қўнғироқ қилиб, жамоа билан АҚШга жўнашимни айтишди. Ўзимни қўярга жой тополмай қолгандим, ҳаяжонланганимдан паспортимни қаерга қўйганимни эслолмай, роса қидирдим. Эътиборлиси, дастлабки мавсумолди машғулотлари жараёнида асосан Криштиану Роналду ўрнига майдонга тушдим. Ҳаттоки, баъзан нима қилишни ҳам билолмай, гангиб қолардим. Лекин жамоадошларимнинг самимий муносабатлари ўлароқ, тезда ўзимни тутиб олдим.

«Ювентус» хотиралари

- «Мадрид»да энг сара футболчилар тўп суришади: таркибдан жой олиш қийин кечгач, кейинроқ қайтиб келиш учун кетишга аҳд қилдим. Афсуски, «Ювентус»га ўтишим билан жароҳатландим. Оқибатда мавсумолди тайёргарлигида ишлолмадим. Бу вақтда итальян тилида ёзилган китобларни ўқидим, фильмлар томоша қилдим, муҳитга мослашиш йўлида бор кучимни сарфладим. Якунда жамоамиз «олтин дубл»га эришди. Муҳими, Туринда мухлислар меҳрини яққол ҳис этдим. Қизиғи, тақдир бизни ЧЛда «Реал»га рўбарў қилгач, мураккаб вазиятга тушиб қолдим. Ярим финалдаги ўша голларим учун «Мадрид» ва «Берна-беу»дан қарздорман.

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz