Қайднома

Қидирув

Мухлис мактубингизни олдик: Олий лигадаги ишлар жойида, аммо терма жамоамиз...

Мухлис мактубингизни олдик: Олий лигадаги ишлар жойида, аммо терма жамоамиз...

  01.06.2017 15:11
  0
  2032
Мухлис мактубингизни олдик: Олий лигадаги ишлар жойида, аммо терма жамоамиз...

Мана, 2017 йилги футбол мавсумининг ярмига ҳам яқинлашиб қолдик.

Миллий чемпионатимиз олий лигасига қарасак, ишлар зўр. Айниқса, вилоятлар жамоалари ўйинидаги ўсиш кишини қувонтирмоқда. Бироқ ички аренадаги рақобат халқаро мусобақалардаги иштирокка акс таъсир қилгани дилни хуфтон қилди.

Очиғи, ОЧЛда бу қадар паст натижа қайд этилишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Ажабмас, ҳозирги рақобат руҳи футболчиларнинг ишга муносабатларини яхши томонга ўзгартириб, келаси мавсум муваффақиятларига асос берса.

Энг аламлиси - бу терма жамоаларимиз ҳолати. Афсуски, Ж.Кореяда бошланган ёшлар ўртасидаги мундиалга бефарқмиз, жамоамиз йўқ. Боз устига, ўсмирларимиз ҳам ЖЧга чиқишолмаган ва бу тоифадаги мундиал ҳам биз учун қизиқ эмас.

Миллий жамоамизга келсак, кеча ЖЧ-2018га бориш учун яхшигина имкониятга эга эдик, бугун эса... Ҳа, футболчиларимизни олдинда бир-биридан мураккаб 3та ўйин кутиб турибди. Россия мундиалининг ҳам томошабинига айланмаслик учун уларда ғалаба қозониш керак. Аммо тайёргарлик жараёни ҳеч кимни қониқтирмаяпти.

Дейлик, ўртоқлик ўйини учун танланган Таиланд ва бўлажак рақиб - Эрон терма жамоалари ўртасида қандай умумий жиҳатлар бор? Спарринг-рақиб танлашда нега бу масалага эътибор қаратилмади?

Хуллас, миллий чемпиоанатимиз ўзгараётганидан қувонайликми, терма жамоаларимиз аҳволидан куюнайлик? Файласуфлардан бири айтганидек, энг яхши чора - умид. Шунга мувофиқ, ниятни яхши қилаверамиз, Эрон, Хитой ва Ж.Корея термалари билан бўладиган ўйинларга умид боғлайверамиз...

Шерзод БАЗАРОВ, Андижон тумани.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.