Қайднома

Қидирув

Таиланд терма жамоаси Тошкентга қандай таркибда келади?

Таиланд терма жамоаси Тошкентга қандай таркибда келади?

  02.06.2017 10:25
  0
  871
Таиланд терма жамоаси Тошкентга қандай таркибда келади?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Тайланд термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ушбу мамлакат матбуотидан олинган хабарларга қараганда, Тайланд делегацияси Тошкентга асосий таркиб билан ташриф буюради.

Сабаби, уларни Бангкокда 13 июнь куни БАА термасига қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашуви кутмоқда. Бош мураббий Милован Райевац "Rajamangala National Stadium" ўйингоҳидаги баҳсдан максимал натижа кутмоқда.

Айнан Тошкентдаги ўйин уларга БААга қарши ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши таъкидланган.

Гарчи, Тайлан термасида Россияга бориш имконияти йўққа чиққан бўлсада, мураббийлар штаби келаси мусобақалар учун жамоа ўзагини шакллантиришмоқчи.

Хуллас, Тошкентда жанговор ўйинга гувоҳ бўлсак ажаб эмас. Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчи эдик, Ўзбекистон термаси ҳам ўртоқлик мақомига қарамасдан ғалаба қозониши керак бўлади. Бу Эронга қарши ўйин олдидан руҳий етукликни келтириб чиқаради. Акс ҳолда "Озоди" стидионида қийналиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Самвел Бабаян бошчилигидаги термамиз машғулотларга аллақачон киришиб улгурган.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz