Қайднома

Қидирув

Мақсад сари қадам!

Мақсад сари қадам!

  03.06.2017 00:13
  1
  2542
Мақсад сари қадам!

Мана, ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ҳам тобора яқинлашмоқда. Эсингизда бўлса, Осиёдаги квалификация жараёни «А» гуруҳи 7-тури доирасидаги 3та ўйин ҳам 1:0 ҳисобида якунланганди. Умуман, 8-тур олдидан миллий жамоамиз ўрин олган гуруҳда атиги 29та гол урилган бўлса, «В» вакиллари дарвозани нақ 55 марта нишонга олишди. Бу нимадан дарак беради? «А» гуруҳидан ўрин олган жамоалар ҳимояси кучлими ёки иккинчи олтиталикдаги термалар ҳужуми? Хўш, бундан олдинги 2та ЖЧ саралашининг ҳал қилувчи раунди 7-туридан сўнг вазият қандай кўриниш олганди?

Россия-2018. Биласиз, жамоамиз бу сафар охирги раундни анча ишончли бошлади. Фақат голлар кам. Қувонтираётган жиҳат ҳам йўқ эмас: ғалабали ўйинларда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Финишгача 3та ўйин бор. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг 2тасида ғалаба қозонсак, ЖЧ-2018 мундиалига тўғридан-тўғри йўл олишимиз мумкин. Тўғри, бунинг учун асосий рақобатчиларнинг имкон қадар кўпроқ очко йўқотишлари талаб этилади.

«A» гуруҳи. 7-турдан кейинги вазият. Умумий ҳолат ҳозирданоқ анча тушунарли: Эрон ва Ж.Корея термаларида имконият анча баланд. Реал қарасак, сурияликлар ҳали 3-ўриндан умид узишмаган. Зеро, улар қолган ўйинларнинг 2тасида  Хитой ва Қатар термаларига қарши мезбон сифатида майдонга тушишади. Эронликларнинг ҳимоявий ўйин бобида қитъада яққол етакчи бўлишга интилаётганлари кўриниб турибди. Айнан шуниси анча кутилмаган ҳолат. Қаранг, форслар 7та ўйинда бирорта гол қўйиб юборишмади. Меҳди Тареми соф ҳужумчи ролини Сардор Азмундан тортиб олгани хусусида бош қотиришимиз керакка ўхшайди. Қатар ва Хитой термаларининг иккинчи даврадаги ўйинларига назар ташласак, ҳар иккисининг нимагадир даъво қилиши қийин. Улар ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, Осиё кубоги-2019 учун тайёргарлик кўрсалар ҳам бўлаверади. Лекин Қатар ва Хитой жамоалари «интрига»ни сақлаб қолиш учун ҳам керак.

 

Т|р. Жамоа              Ў       Ғ        Д       М         Т-Н        О

Эрон 7 5        2        0          6-0         17 Ж.Корея 7 4        1        2          9-7         13 Ўзбекистон 7 4        0        3          6-4         12 Сурия 7 2        2        3          2-3         8 Хитой 7 1        2        4          3-7         5 Қатар 7 1        1        5          3-8         4

 

«B» гуруҳи. 7-турдан кейинги вазият. Қуръадан сўнг кўплаб мутахассислар ушбу гуруҳда салоҳият жиҳатидан бир-бирига тенг рақиблар йиғилганини эътироф этгандилар. Бироқ охирги Осиё кубогида жуда яхши таассурот қолдирган Ироқ ва БАА термалари  ҳозирча юқори поғонаналардан анча йироқ турибди. Дейлик, ироқликлар фақат 3-ўринга умид боғлашлари мумкин. БАА термаси эса бош мураббий Маҳди Али билан хайрлашди. Омадсизликнинг асосий сабаби шуки, рақиблар Умар Абдулраҳмон - Аҳмад Халил - Али Мабҳут учлигини қуролсизлантириш уддасидан чиқишмоқда. Саудия Арабистони термаси ўйинларида эса ҳамма Муҳаммад ал Саҳлавийдан хавф кутаётган бир паллада Наваф ал Обид ва Яҳё ал Шеҳрий катта саҳнага кўтарилишди. Лекин саудлар учун ҳақиқий синовлар ҳали олдинда. Япония термаси сафида икки Шинжи - Оказаки ва Кагава бундан 4 йил олдин айнан шу вақтда муҳим голлари билан қимматли очколар қўлга киритилишида катта роль ўйнашганди. «Самурайлар» қолган 3та ўйинда ҳам шу йўсинда тўп суриб, йўлланманинг узоқлашиб кетишига йўл қўймасалар керак.

 

Т|р. Жамоа              Ў       Ғ        Д       М         Т-Н        О

Япония 7 5        1        1          14-5      16

С.Арабистони 7 5        1        1          13-5      16

Австралия 7 3        4        0          11-6      13

БАА 7 3        0        4          7-10      9

Ироқ 7 1        1        5          7-10      4

Таиланд 7 0        1        6          3-19      1

 

 

Бразилия-2014. Биз учун мундиал йўлидаги 5-уриниш принципиал характер касб этарди. Терма жамоамиз таркиби айни кучга тўлган ва улкан мақсадларни бажаришга қодирдек кўрингани ҳам рост. Хусусан, араб жамоалари биздан ҳайиқиб турар, ҳаттоки, Япония ва Ж.Корея термалари ҳам хавотирга туша бошлаганди. Албатта, бу ҳолат биз - матбуот вакилари учун ёқимли эди.

«A» гуруҳи. 7-турдан кейинги вазият. Қатар, Эрон ва Ливан термалари устидан қозонилган кетма-кет ғалабалардан кейин бутун Осиё жамоамизни гуруҳ фаворити сифатида эътироф этди. Тўғри, нариги гуруҳда Япония термаси биздан 2та кўп очко жамғарганди, лекин ҳимоявий футболда кучлироқ кўрингандик, барибир. Қатар - Ливан баҳси (1:0) кейинчалик меҳмон жамоа раҳбариятида шубҳа уйғотди. Ҳар ҳолда, ливанликлар жамоанинг бу ўйинини  «шармандали ҳолат»га менгзашди. Улар ҳаттоки, футболчиларни ўйинни атайин «беришгани» ҳақида ҳам сўз очишди.

1-тур (03.06.2012). Ўзбекистон - Эрон - 0:1; Ливан - Қатар - 0:1

2-тур (08.06.2012). Ливан - Ўзбекистон - 1:1; Қатар - Ж.Корея - 1:4

3-тур  (12.06.2012). Ж.Корея - Ливан - 3:0; Эрон - Қатар - 0:0

4-тур (11.09.2012). Ўзбекистон - Ж.Корея - 2:2; Ливан - Эрон - 1:0

5-тур (16.10.2012). Қатар - Ўзбекистон - 0:1; Эрон - Ж.Корея - 1:0

6-тур (14.11.2012) Қатар - Ливан - 1:0; Эрон - Ўзбекистон - 0:1

7-тур (26.03.2013). Ж.Корея - Қатар - 2:1; Ўзбекистон - Ливан - 1:0

 

Т|р. Жамоа              Ў       Ғ        Д       М         Т-Н        О

Ўзбекистон 6 3        2        1          6-4         11

Ж.Корея 5 3        1        1          11-5      10

Эрон 5 2        1        2          2-2         7

Қатар 6 2        1        3          4-7         7

Ливан 6 1        1        4          2-7         4

 

Якунда мундиалга йўл олган жамоалар: Эрон ва Ж.Корея

«B» гуруҳи. 7-турдан кейинги вазият. Муҳим палла яқинлашган вақт «кунчиқар юрт» вакиллари тактикани ўзгартирмадилар ва рақибларни ҳар жиҳатдан ютишга интилдилар. Шинжи Кагава, Шинжи Оказаки ва Хироши Кийотаке терма жамоанинг янги юлдузлари сифатида гавдаландилар. Австралия термаси эса аста-секин тезлик олди. Иордания ва Уммон жамоалари салоҳият нуқтаи назаридан «йўқолиб» қоладигандек таассурот уйғотганди. Ироқликлар  стартда 2та дурангдан сўнг асосий рақибларидан кетма-кет енгилишди ва мундиалга чиқиш умидини узишди. Бу жамоанинг Иордания термаси устидан қозонган ғалабаси бутун Осиёни қайғуга солганини айтсак, озгина муболаға бўлар балки. Агар ўшанда иорданияликлар 3 очко олишганида Бразилия мундиалига Австралия термаси эмас, айнан улар боришармиди?

1-тур (03.06.2012). Япония - Уммон - 3:0; Иордания - Ироқ - 1:1

2-тур (08.06.2012). Япония - Иордания - 6:0; Уммон - Австралия - 0:0

3-тур (12.06.2012). Австралия - Япония - 1:1; Ироқ - Уммон - 1:1

4-тур (11.09.2012). Япония - Ироқ - 1:0; Иордания - Австралия - 2:1

5-тур (16.10.2012). Уммон - Иордания - 2:1; Ироқ - Австралия - 1:2

6-тур (14.11.2012). Уммон - Япония - 1:2; Ироқ - Иордания - 1:0

7-тур (26.03.2013). Австралия - Уммон - 2:2; Иордания - Япония - 2:1

 

Т|р. Жамоа              Ў       Ғ        Д       М         Т-Н        О

Япония 6 4        1        1          14-4      13

Иордания 6 2        1        3          6-12      7

Австралия 5 1        3        1          6-6         6

Уммон 6 1        3        2          6-9         6

Ироқ 5 1        2        2          4-5         5

 

Якунда мундиалга йўл олган жамоалар: Япония ва Австралия

 

ЖАР-2010. Ҳал қилувчи - тўртинчи раундга қуръа ташлаш жараёнида жамоалар савтчаларга қай тарзда ажратилгани ёдингиздами? Ўзбекистон, КХДР, БАА ва Қатар термалари охирги саватчадан ўрин олганди. Қатар ва Ўзбекистон термалари Австралия ҳамда Япония билан гуруҳдош бўлгач, бу жамоаларнинг нечта гол қўйиб юбориши роса муҳокама қилингани-чи? Лекин ўшанда миллий жамоамизда ҳужумчилар масаласида муаммо бу қадар катта эмасди - Максим Шацких, Фарҳод ва Зайниддин Тожиев, Анвар Солиев... Австралия терма жамоасининг янги конфедерацияга катта мақсадларни кўзлаб қўшилгани тайин эди ва Гарри Кьюэлл - Тим Кэйхилл дуэти бутун Осиёни хавотирга солганди.

«A» гуруҳи. 7-турдан кейинги вазият. Жамоамиз иккинчи давра ўйинларини Баҳрайн термасига ютқазиш билан бошлади. Маҳмуд Абдулраҳмоннинг 90Қ4-дақиқада узоқдан йўллаган ажойиб зарбаси орзуларимизни кўмгандек бўлганди. Кейин Тошкентдаги ишончли ғалаба, Фарҳод Тожиев қайд қилган «хет-трик» ва Анвар Солиевнинг битта голи умидни қайта уйғотди. Натижада футбол нашрларида турли арифметик жадваллар ҳавола этилди. Бу орада японлар Австралия термаси билан дуранг ўйнаб, баҳрайнликлардан 3 очко олишди. «Соккеруз» эса гол қўйиб юбормасдан бир маромда ҳаракатланишда давом этарди...

1-тур (06.09.2008). Баҳрайн - Япония - 2:3; Қатар - Ўзбекистон - 3:0

2-тур (10.09.2008). Ўзбекистон - Австралия - 0:1; Қатар - Баҳрайн - 1:1

3-тур (15.10.2008). Австралия - Қатар - 4:0; Япония - Ўзбекистон - 1:1

4-тур (19.11.2008). Баҳрайн - Австралия - 0:1; Қатар - Япония - 0:3

5-тур (11.02.2009). Япония - Австралия - 0:0; Ўзбекистон - Баҳрайн - 0:1

6-тур (28.03.2009). Япония - Баҳрайн - 1:0; Ўзбекистон - Қатар - 4:0

7-тур (01.04.2009). Австралия - Ўзбекистон - 2:0; Баҳрайн - Қатар - 1:0

 

Т|р. Жамоа              Ў       Ғ        Д       М         Т-Н        О

Австралия 5 4        1        0          8-0         13

Япония 5 3        2        0          8-3         11

Баҳрайн 6 2        1        3          5-6         7

Ўзбекистон 6 1        1        4          5-8         4

Қатар 6 1        1        4          4-13      4

 

Якунда мундиалга йўл олган жамоалар: Австралия ва Япония

«B» гуруҳи. 7-турдан кейинги вазият. Масъуд Шожаи ва Жавод Некунамнинг яйраб тўп суришлари тахмин қилинди, бироқ улар бутун бошли жамоани ўз ортларидан эргаштира олмадилар. Форсларга яна қайсидир маънода КХДР ва Ж.Корея термаларининг ўзаро принципиал қарама-қаршилиги ҳам халақит берди. Хусусан, Шимоллий кореяликлар ўз бошларидан баланд сакраб, чинакам жасорат кўрсатишди. Бу жамоа таркибида айниқса, Мун Ин Гукнинг ўйини мутахассисларга манзур тушди. БАА термаси бўлса, таркибдаги муаммолар сабаб, сўнгги ўринга «михланди».

1-тур (06.09.2008). БАА - КХДР - 1:2; С.Арабистони - Эрон - 1:1

2-тур (10.09.2008). КХДР - Ж.Корея - 1:1; БАА - С.Арабистони - 1:2

3-тур (15.10.2008).  Ж.Корея - БАА - 4:1; Эрон - КХДР - 2:1

4-тур (19.11.2008). БАА - Эрон - 1:1; С.Арабистони - Ж.Корея - 0:2

5-тур (11.02.2009). КХДР - С.Арабистони - 1:0; Эрон - Ж.Корея - 1:1

6-тур (28.03.2009). КХДР - БАА - 2:0; Эрон - С.Арабистони - 1:2

7-тур (01.04.2009). Ж.Корея - КХДР - 1:0; С.Арабистони - БАА - 3:2

 

Т|р. Жамоа              Ў       Ғ        Д       М         Т-Н        О

Ж.Корея 5 3        2        0          9-3         11

КХДР 6 3        1        2          7-5         10

С.Арабистони 6 3        1        2          8-8         10

Эрон 5 1        3        1          6-6         6

БАА 6 0        1        5          6-14      1

Якунда мундиалга йўл олган жамоалар: Ж.Корея ва КХДР

Хулоса. Кўриниб турибдики, ЖЧ-2010 саралаши 7та тури якунига кўра, жадвалнинг юқорисида турган элит жамоалар финиш маррасида ҳам ўз мавқеини бой бермаган. Нима дердик, Ўзбекистон термасидан бу сафар бошқача манзара ҳосил қилишни кутиб қоламиз. Ҳозирги ҳолатда Ўзбекистон ва Австралия жамоалари ўз гуруҳларида 3-ўринда турибди. Саралаш якунида бу ҳолат ўзгариб, Ж.Корея ва Австралия кўринишини олиши ҳам мумкин. Худди Осиё кубоги финали каби! Шундан умидвормиз, албатта!

ФАРРУХ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Эронни ютсак йигитларда бошкача ишонч пайдо булади.Хитой билан дурранг булганда хам Кореани Тошкентда ютишни иложини топса булади.Хозир ростданам шундай вазиятки,ё хаёт ё мамот.Кутамиз кувончли лахзаларни муборак Рамазон ойида.
03.06.2017 00:59

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz