Қайднома

Қидирув

А.Э: Бугун - «Реал» мухлиси бўла олмайман

А.Э: Бугун - «Реал» мухлиси бўла олмайман

  03.06.2017 16:44
  0
  330
А.Э: Бугун - «Реал» мухлиси бўла олмайман

Бугун Европанинг энг нуфузли мусобақаларидан бири Чемпионлар Лигаси финал баҳси бўлиб ўтишини футбол атрофида жамланган барча инсонлар ҳаяжон билан кутишмоқда.

Маълумки, юқори нуфуздаги мусобақаларнинг деярли барчасининг финал учрашуви ҳар доимгидек эътиборга бой бўлган ва бундан кейин ҳам бу одат сақланиб қолади. Нега-ки, финалда кутилмаган воқеалар рўй беради, эҳтирослар жумбушга келади.

www.interfutbol.uz сайти ходими Акмал Эшонхонов “Реал” – “Ювентус” учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтаркан бугунги учрашувни нейтрал мухлис сифатида томоша қилишини таъкидлади.

- Учрашув албатта, мухлисларнинг диққат эътиборларига сазовор бўлиши табиий, томошабоп ўйин бўлади. Чунки, бу финал. Ҳал қилувчи баҳсда ҳар бир футболчидан бошлаб барча, гўёки мухлислар ҳам ўз жамоаларига далда, куч бериб туришга интилишади.

“Ювентус” жорий мавсум “Барселона”ни мусобақадан чиқариб юборди, Италия чемпионлигини қўлга киритди. Бундан ташқари Италия Кубоги ҳам айнан Аллегри бошчилигидаги жамоа жамадонида жойлашган. Туринликлар мавсумни юқори нотада ўтказишди.

Сизу-биз соврин ютди дермиз, гапириш қандайдир осондек туюлади. Аммо соврин ютишни мақсад қилган жамоа шунчаки машғулотлар ўтказиш билан бош мукофотга сазовор кўрилиб қолмайди.

Шоҳсупага етиб келиш учун катта йўқотиш ҳамда қийин мехнатлар самараси ётади. Инкор этолмаймиз, “Ювентус” ЕЧЛни,  Буффон “Олтин тўп”ни олиш учун керакли ишларни бажариб бўлди. Энди “Юве” олдида яна бир тўсиқ қолган. У - Мадриднинг “Реал” клуби.

Биласиз , “қироллик клуби” Зидан келганидан сўнг охирги 5 йилликдаги энг яхши ўйинини намойиш этмоқдда. Ла-Лига чемпионлиги, клублар ўртасидаги ЖЧ бош соврини, ЕЧЛ финалига иккинчи марта йўл олиш. Ҳа, бу ишларни Зидан Мадридда асосий ролга тайинлангани ҳамда ўз  жамоасини тузганидан сўнг эга чиқди.

“Қаймоқранглилар”нинг франциялик мутахассис келганидан сўнг амалга оширган ишлари албатта юқори мақтовларга лойиқ. “Реал” ЕЧЛни кетма – кет иккинчи марта, Роналду “Олтин тўп”ни 5 марта қўлга киритмаслиги керак деган фикрнинг ўзи нотўғри. Барчаси бугун аниқ бўлади.

Азалдан “Реал” ўйинларини кутиб келсамда, бугунги ўйинни нейтрал мухлис сифатида томоша қилишга ваъда бераман. Чунки, ҳар икки жамоа ортда қолган мавсумни ажойиб руҳда якунлади ва буни инкор этиш мушкул.

Асосийси, бугун ЕЧЛ финали ўтадиган стадионда ажойиб муҳит яратилишининг гувоҳи бўлиш тарафдориман, яъни чиройли ўйин, чиройли мухлис. Ҳар икки жамоага омад ёр бўлсин.

#ForzaJuve - #HalaMadrid


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz