Қайднома

Қидирув

Превью: «Ювентус» - «Реал». 25 йиллик «қора анъана» бузиладими?

Превью: «Ювентус» - «Реал». 25 йиллик «қора анъана» бузиладими?

  03.06.2017 18:38
  0
  936
Превью: «Ювентус» - «Реал». 25 йиллик «қора анъана» бузиладими?

Бугун мавсумнинг асосий ўйини бўлиб ўтади. Яъги “Ювентус” ва “Реал” Чемпионлар Лигаси финалида ўзаро куч синашади.

Учрашувдан олдин “Ювентус” машғулотда олган жароҳати туфайли Стефано Стурарони йўқотди. Футболчи таркибга киритилади, аммо майдонга тушиши гумон остида. Ҳудди шундай муаммо Даниель Ругани ва Марко Пьяцада ҳам бор, лекин улар жамоанинг асосий футболчилари ҳисобланмайди.

“Ювентус” учун Сами Хедира ва Марио Манжукичнинг спорт формаси катта аҳамият касб этади, зеро улар яқинда жароҳатларидан фориғ бўлишди. “Реал”да шу каби вазият, Гарет Бейл ва Дани Карвахальга ҳам ишонса бўлади. Пепе ҳали таркибга қайтмаган.

Зинедин Зиданнинг асосий муаммоси Иско ва Бейл ўртасидаги танлов бўлиб қолмоқда. Испаниялик футболчи ажойиб спорт формасига эга бўлди ва мавсумдаги “Реал”нинг энг яхши футболчиси дея тан олинди.

Ўз навбатида, Гарет Бейл Кардиффда ўйнаш имкониятига эга бўлиши мумкин. Уэльс ҳозирда Европа футболининг маркази бўлиб турибди ва Гарет Чемпионлар Лигаси финалини ўз қариндошлари ва дўстлари кўз ўнгида ўтказиш учун имкониятлари сўнмаган.

Interfutbol.uz сайти ходимлари жамоаларнинг бугунги учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган таҳминий таркибларини тузиб чиқди:

Таркиб қуйидагича кўриниш олган:

"Ювентус": Буффон, Сандро, Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Хедира, Пьянич, Манжукич, Алвес, Дибала, Игуаин.

"Реал": Навас, Рамос, Варан, Марсело, Карвахаль, Каземиро, Модрич, Кроос, Бэйл, Роналду, Бензема.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Реал” ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 23:45 старт олади.

Турнир ҳақида

Илк бора турнир 1955-1956 йиллар мавсумида ўтказилган. 1990-1991 йиллар мавсумига қадар мусобақа Чемпионлар кубоги деб аталган. Турнирда 22 та клуб зафар қучган.

Шундан 12 таси бир мартадан кўп ғалаба қозонган. Испания жамоалари мусобақада 16 марта бош совринни кўтаришган. Совринларни ютиш борасида “Реал” рекордчи ҳисобланади – 11 марта.

Чемпионлар лигаси 1992 йилдан буён бирорта клуб турнирда қаторасига икки марта ғолиб бўлмаган. Умуман олганда, охирги марта “Милан” қаторасига икки марта зафар қучган - 1989 ва 1990 йилларда. Бугун ушбу "қора анъана" барҳам топадими? Буни албатта биргаликда кузатамиз!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz