Қайднома

Қидирув

«Реал» - «Ювентус»: ҳисоб қандай бўлади?

«Реал» - «Ювентус»: ҳисоб қандай бўлади?

  03.06.2017 19:07
  1
  973
«Реал» - «Ювентус»: ҳисоб қандай бўлади?

Бугун оқшомда ажойиб футбол спектаклига старт берилади. Ҳа, адашмадингиз, бу биз охирги пайтларда кўп ва хўп гапираётганимиз Европа Чемпионлар лигаси финалидир. Бугун биз бироз импровизация қилган ҳолда мазкур тўқнашувда қандай ҳисоб қайд этилиши мумкинлиги ҳақида фикр юритишга қарор қилдик. Хўш, мантиқан олиб қараганда, қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин?

Асосий дақиқада 0-0. Нурсиз дуранг!

Бизнингча, ҳеч қайси жамоа ўйин тақдирини пеналтиларга олиб боришни истамаса керак. Шу боисдан асосий дақиқада барча масалани ҳал қилишга интилади. Шу боисдан катта эҳтимол билан биз асосий таймларда голнинг гувоҳига айланамиз. Тўғри, иккала жамоанинг дарвозасини ҳам маҳоратли посбонлар ҳимоя қилишади, бироқ Игуаин, Дибала, Роналду каби ҳужумчилар ҳаракат қилган ўйинда гол урилмаслиги, айниқса, у финал бўлса, мумкин эмас. Қолаверса, биз ҳам бундай ўйин бўлишини истамасдик. Ҳар ҳолда гол футболнинг безаги.

Асосий дақиқада 2:1. “Ювентус”нинг ғалабаси

Бўлиши мумкин. Боиси Буффон анча маҳоратли ва унинг дарвозасини битта ўйинда икки ёки ундан ортиқ маротаба ишғол қилиш қийин масала. Қолаверса, айни дамда Мадрид клубининг ҳимояси унчалик ҳам кучли эмас, Карвахал жароҳатидан эндигина қутулган, Пепенинг сафдан чиққанига эса анча бўлди. Демак, агар Дибала ва Игуаин кутилганидек ўйин намойиш этишса, Кейлор Навасни икки марта ранжитишни эпласа бўлади.

Асосий дақиқада 1:2. “Реал”нинг ғалабаси

Бунга ҳам ишонса бўлади. Чунки агар Кейлор Навас фантастик тарзда ҳаракат қилса, ҳимоячининг ожиз томонларини ёпиб кетиши мумкин. Бензема — Роналду — Иско триоси эса ўйини ўхшаганда Буффоннинг дарвозасини икки марта ишғол эта олади. Умуман олганда, “қироллик клуби” ЕЧЛда анча сермаҳсул ўйин кўрсатяпти. Жамоа Нойернинг дарвозасига иккита гол кирита олган, Нойер эса маҳорат бобида Буффондан қолишмайди. Қолаверса, бу “Реал” учун сўнгги имконият!

Асосий дақиқада 2:2

Очиғи, асосий дақиқада шундай ҳисоб қайд этилишини истардим. Умуман олганда, асосий дақиқада голли дуранг қайд этилиб, ўйин тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлса! Нақадар ҳаяжонлар онлар бўларди-да ўзиям, тўғрими? Айни пайтда агар пеналтилар серияси бўлса, қайси жамоа ғолиб чиқаркин, деган саволлар ҳам пайдо бўляпти. Эҳтимол, шу саволларга ойдинлик киритилармиди?

Нима бўлганда ҳам, қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар, финал финалга ўхшасин. Бунинг учун эса иккала жамоадан ҳам очиқ ва шиддатли ўйин кутиб қоламиз.


Манба: www.penalti.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Manimcha hisob 3:2 bo'ladi. Real foydasiga
03.06.2017 20:39

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz