Қайднома

Қидирув

Юрий Вазегенович 70 ёшда, Искандар Фозилов эса 80да...

Юрий Вазегенович 70 ёшда, Искандар Фозилов эса 80да...

  04.06.2017 16:54
  0
  688
Юрий  Вазегенович 70 ёшда, Искандар Фозилов эса 80да...

Юрий Саркисян футболчилик фаолиятини Ереваннинг «Наири» жамоасида бошлаган. 1968 йили Ўзбекистонга яқин дўсти меҳмони сифатида келган Саркисян шу-шу бир умр мамлакатимизда қолди. У Ўзбекистон жамоаларида 14  мавсум ўйнади ва 10 марта ўз клубининг бош тўпурари бўлди. Юрий Вазгенович 1976 йили Фарғонанинг «Нефтяник» жамоасидаги фаолиятини бошлади ва кейинчалик бу жамоа рамзига айланди. Хусусан, бутсаларини михга илганидан сўнг, 1987 йили жамоани мураббий сифатида қабул қилиб олди. Шу тариқа «Нефтчи»га нақ 25 йил устозлик қилди. Жамоа унинг даврида Ўзбекис­тон чемпионатида 5 марта ғолиб бўлди. Шунингдек, мамлакат кубогида 2 марта зафар қучди. Умуман, Саркисян 6 марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган. Яқинда 70 ёшини қаршилаган Юрий Вазгенович 2013 йилдан буён «Бунёдкор»да маслаҳатчи-мураббий ролида ишламоқда.

***

Искандар Фозилов 19 ёшида «Меҳнат резервлари» жамоасида ўйнаган. Ўша вақт жамоанинг етакчи футболчилари қатори Фозилов ҳам «Пахтакор»га жалб этилган. Натижада у футболимиз байроқдори ҳужум чизиғида Красницкий ва Абдураимов билан бирга тўп сурган. Оғир жароҳатдан сўнг эса фаолиятини Самарқанднинг «Динамо»сида давом эттирган. Кейинчалик «Политотдел»да етакчилик қилган. Маълум вақтдан кейин «Динамо»га қайтган Фозилов фаолиятини Навоийнинг «Зарафшон» клубида якунлаган. Шундан сўнг «Оқ олтин» жамоасида мураббий сифатида ишлади. Орада футболдан узоқлашган Искандар Фозиловни «Пахтакор»га жалб қилишди ва у жонажон жамоасида раис лавозимини эгаллади. Искандар Фозилов шу ой 80 ёшлик юбилейини нишонлади. Фурсатдан фойдаланиб, юбилярни газетамиз номидан қизғин муборакбод этамиз.  


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz