Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича терма жамоа аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича терма жамоа аъзолари билан учрашди

  06.06.2017 11:36
  0
  871
Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича терма жамоа аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяннинг ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари футболчиларга Рио олимпиадаси ва бокс бўйича Осиё чемпионатидаги ҳаяжонли дақиқалар, мусобақаларга тайёргарлик жараёнлари, ғалаба ва мағлубиятни тўғри ҳис қилиш каби мавзуларда гапириб бердилар.

Тадбирда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов ҳам сўзга чиқиб, боксчиларнинг ҳаммаси футбол мухлиси эканлигини алоҳида таъкидлади ва футболчиларга ҳал қилувчи ўйинлар олдидан омад ва муваффақият тилади.

Тадбирда боксчилардан Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовлар иштирок этишди. Сўзга чиққан Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримовлар ҳам футболчиларга катта мусобақалардаги тажрибалари ҳақида гапириб бериб, Ўзбекистон терма жамоасига Эрон билан бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинда омад тиладилар.

Футболчилар номидан гапирган терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳам боксчиларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, бундан кейинги мусобақаларда ғалабалар бардавом бўлишини тилади.

Учрашув якунида икки терма жамоа аъзолари эсдалик учун суратга тушдилар. Суратларни мазкур ҳаволага ўтиш орқали фотогалерея бўлимида томоша қилиш мумкин.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz