Қайднома

Қидирув

Арда Турон терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Арда Турон терма жамоадаги фаолиятини якунлади

  06.06.2017 22:15
  0
  571
Арда Турон терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Fanatik нашрининг хабарига кўра, Арда Турон Туркия терма жамоаси сафидан четлатилган. Бунга сабаб қилиб Туроннинг машҳур турк журналисти Билол Меше билан жанжали кўрсатилмоқда. Бу воқеа терма жамоанинг Италияга учиб кетиши пайтида юз берган. Хабарга кўра, Турон журналистнинг Евро-2016 да жамоа аъзолари мукофот пули учун юз берган рақобатга бағишлаб ёзган мақоласидан норози бўлган.

Манбанинг таъкидлашича, Арда Мешени бир неча маротаба ҳақорат қилган ва унинг томоғидан ушлаб олган. Журналист футболчи устидан судга мурожаат қилмоқчи.

Бу воқеадан сўнг футболчи халқаро майдонда терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилган.

“Менинг вақтим келди. Терма жамоадаги фаолиятимни якунлайман. Мен афсусланмайман, Туркияни севаман, лекин менинг керагим бўлмаган жамоада ўйнашни истамайман”, - дейди Турон. 


Манба: footballhd.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz