Қайднома

Қидирув

Месси захирада қолди, Де Хеа эса...

Месси захирада қолди, Де Хеа эса...

  07.06.2017 09:57
  0
  987
Месси захирада қолди, Де Хеа эса...

Ўтган чемпионлар лигасининг Криштиану Роналдудан кейинги иккинчи тўпурари Лионель Месси France Football нашрининг талқини бўйича рамзий терма жамоадан жой олмади. "Барселона" ҳужумчиси ушбу рамзий терма жамоанинг захирасидан жой олди. France Football талқини бўйича ЕЧР рамзий терма жамоаси.

Буффон – Дани Алвес, Бонуччи (ҳаммаси – «Ювентус»), Серхио Рамос, Марсело – Модрич (иккиси – «Реал»), Фабиньо, Лемар (иккиси — «Монако») – Дибала («Ювентус»), Неймар («Барселона»), Роналду («Реал»).
Захира:: тер Стеген, Месси (иккиси – «Барселона»), Кьеллини, Хедира, Манджукич (ҳаммаси – «Ювентус»), Менди («Монако»), Бензема («Реал»).

*** Айтганча, «Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеани харид қилиш борасида хатти-ҳаракатларни давом эттирмоқда.
Маълумотларга қараганда, мадридликлар посбоннинг трансфери борасида манкунианликлар билан ушбу ҳафта охиригача келишувга эришишмоқчи. Бундан кўзланган мақсад — 2015 йилда факс ишламай қолгани билан боғлиқ муаммонинг такрорланмаслик. Мазкур трансфер 75 миллион еврога баҳоланмоқда.  Де Хеа якунланган мавсумда АПЛ доирасида 35та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ўтказиб юборди.


Манба: Championat.com, std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz