Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон термаси жаҳон рейтингида 60-ўринга кўтарилиб олди

Ўзбекистон термаси жаҳон рейтингида 60-ўринга кўтарилиб олди

  07.06.2017 16:34
  0
  594
Ўзбекистон термаси жаҳон рейтингида 60-ўринга кўтарилиб олди

Пляж футболи бўйича мамлакат терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 169 очко билан жаҳон рейтингида 60-поғонага кўтарилди.

Ўзбекистон термаси аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона юқорилади. Осиё минтақаси терма жамоалари орасида миллий терма жамоа 12-ўриндан 11-поғонага чиқиб олди. ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингида  Эрон термаси 3209 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Япония (1764) ва БАА (1425) кучли учликка кирди.

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг дастлабки 15 поғонаси қуйидагича кўриниш олган:

1 (3). Эрон – 3209 очко

2 (9). Япония – 1764 очко

3 (10). БАА – 1425 очко

4 (16). Уммон – 1086 очко

5 (23). Ливан – 736 очко

6 (35). Таиланд – 458 очко

7 (41). Хитой – 375 очко

8 (45). Баҳрайн – 311 очко

9 (46). Вьетнам – 296 очко

10 (52). Афғонистон – 235 очко

11 (60). Ўзбекистон – 169 очко

12 (61). Қатар – 160 очко

13 (70). Малайзия – 102 очко

14 (78). Ироқ – 86 очко

15 (83). Лаос – 76 очко

Изоҳ: Қавс ичида терма жамоаларнинг дунё рейтингидаги ўрни кўрсатилган

Пляж футболи бўйича жаҳон рейтинги пешқадами ўзгарди.Анчадан буён биринчи ўринда бораётган Португалия ўз ўрнини 4658 очкога эга бўлган Бразилияга бўшатиб берди.  Португалия 3855 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, Осиё пешқадами Эрон дунё рейтингида кучли учликка кирди ва Россияни (3204) тўртинчи ўринга пастлашига сабабчи бўлди.

Маълумот учун, мазкур рейтингни тузишда терма жамоаларнинг 2013 йил июнь ойидан 2017 йил май ойига қадар қайд этган натижалари ҳисобга олинган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz