Қайднома

Қидирув

Шерзод Ҳакимов: «Ғалабалар вақти келди»

Шерзод Ҳакимов: «Ғалабалар вақти келди»

  07.06.2017 22:29
  0
  683
Шерзод Ҳакимов: «Ғалабалар вақти келди»

"Нефтчи" жамоасининг Ўзбекистон Кубогида муваффақиятли одимлашида жамоа сардори Шерзод Ҳакимов томонидан киритилган голлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Айнан "Навбаҳор" тўсиғидан ўтиш жараёнида Шерзоднинг Фарғона ва Наманганда урган голлари икки ўйин натижасига кўра чорак финал чиптасини "Нефтчи"га тақдим этди.

Айни пайтда "Динамо" жамоасига қарши беллашувга ҳозирлик кўраётган Шерзод Ҳакимов "Нефтчи" расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

- Жамоамиз янги бош мураббий Вадим Абрамов қўл остида кейинги ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Вадим Карленовични қандай савиядаги мураббий эканлигини барча яхши билади.

Ушбу мутахассис билан юқори натижалар сари олға бормоқчимиз. Бу борада мухлисларнинг далдаси муҳим аҳамият касб этади.

Кубок доирасида кейинги босқичга чиқдик ва бу борадаги имкониятларимиз ёмон эмас. Насиб қилса, нафақат чемпионат, балки кубок ўйинларида ҳам яхши натижалар қайд этишни ният қилганмиз.

Мен ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун майдонга чиқаман. Бу менинг вазифам. "Динамо"га қарши ўйин яқинлашмоқда.

Ушбу рақобатда бизни фақат муваффақият қониқтиради. Бу орқали "Нефтчи"нинг жонкуяр мухлисларини хурсанд этишни истаймиз. Ғалабалар вақти келди, - деди Ҳакимов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz