Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе "Пахтакор"да қанча маош олади?

Шота Арвеладзе "Пахтакор"да қанча маош олади?

  07.06.2017 23:12
  1
  2047
Шота Арвеладзе

Апрель ойида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси акцияларини миллиардер Алишер Усмонов сотиб олгани ҳақида хабар тарқалганди. Бироқ кейинчалик бу хабар “Пахтакор” раҳбарияти томонидан инкор этилганди. Аммо жамоада сўнгги ойларда бўлаётган янгиликлар клуб ҳиссадорлари орасида янги фигураларнинг пайдо бўлганини кўрсатмоқда. Тошкентдаги “Пахтакор” стадиони қайта таъмирланиши, тўла футболга мосланиши ҳақидаги хабар ортидан Шота Арвеладзенинг клуб билан икки йиллик шартнома имзолагани эълон қилинди. “Пахтакор” жамоасидан Самвел Бабаяннинг кетишининг ўзи катта янгилик ва бу ҳолат раҳбариятдаги ўзгаришларнинг яққол исботи бўла олади. Шотанинг келиши эса Ўзбек футболига катта сармоя кирганини кўрсатмоқда. Чунки: 2015 йил ёзида Туркиянинг “Трабзонспор” клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган Шота Арвеладзенинг йиллик маоши 1 миллион 200 минг евро этиб белгиланганди. Ўтган йилнинг ёзида эса Исроилнинг “Маккаби” (Тел-Авив) жамоаси билан шартномага имзо чеккан Шота бир йилга 800 минг евро олиши эълон қилинганди. Энди, ўйлаб кўрайлик, биздан анча кучли лигалардан талаб етарли бўлган ва “Пахтакор”дан анча кучли клубларда йилига энг камида 1 миллион доллардан шартнома имзолаган Шота ундан камига Ўзбекистонга келадими? Ортидан навбатдаги савол туғилади: Йилига мураббийга шунча тўлаган “Пахтакор” мавжуд футболчилари билан ундан натижа талаб қила оладими? Демак, навбатда йирик трансферлар! Бу ҳам ўз навбатида навбатдаги миллионлаб долларларни ташкил этади. Хўш, бу харажатларни амалга ошираётган Алишер Усмоновми? Агар Усмонов бўлмаса, ўзбек футболига бундай катта сармоя киритаётган ким? “Пахтакор” буни қачон очиқлаб беради? Футболимизга бироз ойдинлик киритиш даври келгани аён бўлиб қолди.

Дилмурод Жумабоев

***

Шота Арвеладзе 1973 йилнинг 22 февралида Грузиянинг Тбилиси шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти анча омадли кечган. У Грузия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Футболчилик фаолияти:
1990-1991 йиллар — “Мартве”, Тбилиси
1991-1995 йиллар — “Динамо”, Тбилиси
1993-1994 йиллар — “Трабзонспор”
1995-1997 йиллар — “Трабзонспор”
1997-2001 йиллар — “Аякс”
2001-2005 йиллар — “Рейнжерс”
2005-2007 йиллар — “Аз-Алкмар”
2007-2008 йиллар — “Леванте”

Арвеладзе футболчилик фаолияти давомида ўзи ўйнаган клублар сафида ҳаммаси бўлиб расмий ўйинларда 450 марта майдонга тушган ва 291 та тўп киритган. Грузия терма жамоаси сафида эса расмий ўйинларда 60 марта ҳаракат қилган ва рақиблар дарвозасини 26 марта аниқ нишонга олган.

Мураббийлик фаолияти
2010-2012 йиллар — “Қайсериспор”
2012-2015 йиллар — “Қосимпошо”
2016-2017 йиллар — “Маккаби”

Шота Арвеладзе 2008 йилда футболчилик фаолиятини якунлади. Шу йилнинг 3 июнида эса унинг футболни тарк этиши шарафига ўртоқлик ўйини ташкил этилди. Унда дунё футбол юлдузларидан ташкил топган “Арвеладзенинг дўстлари терма жамоаси” Грузия терма жамоасини 9:6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур ўйинни бевосита стадионда 45000 мухлис томоша қилди.

Арвеладзенинг дўстлари терма жамоаси сафида Фред Грим, Халид Сину, Арон Винтер, Данни Блинд, Франк де Бур, Артур Нюман, Петер Схарс, Толунаи Капкас, Орюн Темизканоглу, Эдгар Давидс, Клаудио Канижа, Рихард Витсге, Микаэл Лаудруп, Роналд де Бур, Андрей Канчелскис, Дамиано Томмази, Тижани Бабангида, Дин Горе, Бриан Лаудруп, Данни Куверманс, Морис Мор ва Кеннет Перес каби юлдуз ҳаракат қилишган.

Грузия футбол федерациясининг қарорига кўра терма жамоадаги 11-рақам (Арвеладзе шу рақамда ўйнаган) бир умрга музлатиб қўйилди.

Арвеладзе футболчилик фаолиятини якунлагач, “АЗ” (Голландия) жамоасида бош мураббий Луи ван Галга ёрдамчи сифатида иш бошлайди. 2010-2012 йилларда эса Туркиянинг “Кайсериспор” клубида бош мураббийлик қилади. 2012 йилдан 2015 йилгача эса “Қосимпошшо”ни бошқаради. 2016 йилнинг июнида эса Тел-Авивнинг “Маккаби” жамоаси таклифини қабул қилади. 2017 йилнинг 5 январида эса бу клубни ҳам тарк этади.

Ютуқлари

“Аякс” сафида:
Голландия чемпиони: 1997/1998 йилги мавсумда
Нидерландия кубоги соҳиби (2 марта): 1997/1998, 1998/1999

“Рейнжерс” сафида:
Шотландия чемпиони (2 марта): 2002/2003, 2004/2005
Шотландия кубоги соҳиби (2 марта): 2001/2002, 2002/2003

Шахсий совринлари
Грузиянинг энг яхши футболчиси (3 марта): 1994, 1998, 2007 йиллар
Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурари: 1995/1996
Грузия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар: 26 та гол



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Бу 100% тугри савол. Халк хам одам булиб колди. Энди бемалол, бехижолат халкка хисоб бериб туриш керак.
07.06.2017 23:30

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz