Қайднома

Қидирув

Сампаоли: «Умид қиламанки, мен шакллантирадиган жамоа мухлисларга катта қувонч келтиради»

Сампаоли: «Умид қиламанки, мен шакллантирадиган жамоа мухлисларга катта қувонч келтиради»

  08.06.2017 04:17
  0
  619
Сампаоли: «Умид қиламанки, мен шакллантирадиган жамоа мухлисларга катта қувонч келтиради»

Аргентина терма жамоасида янги бош мураббийи Хорхе Сампаоли терма жамоадаги режалар ҳақида қисқача тўхталди.

«Умид қиламанки, мен шакллантирадиган жамоа мухлисларга катта қувонч келтиради. Жипслашган терма тузмоқчиман. Шахсан ўзим мамлакат бош жамоаси мухлисиман ва унинг ўсиши учун қўлимдан келган барча ишларни амалга ошираман.

Асосий масала - оптимал ўйинимизни тезда топиш. Шунингдек, ёшлар жамоаларида таҳлил ишларини кучайтиришимиз лозим. Ўз навбатида, Бразилия ва Сингапур термаларига қарши кечадиган ўйинларга қандай ёндашиш хусусида ўйлашимиз керак.

Шубҳасиз, бу ўйинлар боғламларни синовдан ўтказиш учун муҳим»,-деди Сампаоли.

Айтиш ўринли, Аргентина термаси бу ой 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Яъни 9 июнь куни Бразилия термаси билан куч синашса, 13-санада сингапурликларни синовдан ўтказади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz