Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»нинг легионерлари қайтишди, жамоа эртадан машғулотларга киришади

«Навбаҳор»нинг легионерлари қайтишди, жамоа эртадан машғулотларга киришади

  09.06.2017 09:34
  0
  641
«Навбаҳор»нинг легионерлари қайтишди, жамоа эртадан машғулотларга киришади

Олий лигада юзага келган кичик танаффус юзага келганлиги сабабли жамоаларимизда маълум кун давомида чемпионат чарчоқларини чиқариш имкони юзага келганди.

Бундай танаффусдан хорижлик футболчилар ҳам самарали фойдаланишди. Хусусан, жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган сербиялик легионерларимиз Дарко Станоевич ва Неманья Йовановичлар яқинлари билан кўришиш мақсадида уйларига жўнаб кетишганди.

Бир неча кун давомида оила аъзолари даврасида дам олган легионерларимиз бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкентга етиб келишди. Эртадан эса футболчиларимиз машғулотларда қатнашишни бошлашади.

Бундан ташқари дастлабки кунги машғулотларда қатнашмаган Ойбек Қиличев ҳам сафга қайтади. Жароҳат сабабли бир неча ўйинларда майдонга туша олмаган ҳимоячи Ғиёс Комилов эса якка тартибда шуғулланмоқда.

Яна бир жароҳатланган футболчи Рўзимбой Аҳмедов эса ҳозирча жамоа ихтиёрига қайтганича йўқ. Жамоамизнинг қолган аъзолари машғулотларда тўлақонли тарзда иштирок этишмоқда.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz