Қайднома

Қидирув

Снейдер Ла Лигага қайтиши мумкин

Снейдер Ла Лигага қайтиши мумкин

  10.06.2017 07:26
  0
  708
Снейдер Ла Лигага қайтиши мумкин

Туркиянинг «Галатасарай» клуби ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер жамоасини ўзгартирмоқчи кўринади.

El Gol Digital нашрининг хабар қилишича, 32 ёшли голландиялик футболчи турк клуби билан шартномасини узайтиришдан бош тортмоқда ва Примера клублари таклифларини кўриб чиқмоқда.

Снейдерга  «Валенсия» ва «Севилья» клубларидан жиддий қизиқиш бор. Уэслининг ўзи ЕЧЛда қатнашиш имкониятига эга андалусияликлар клуби вариантини маъқул кўрмоқда. Бироқ, «кўршапалаклар» фойдали шартнома билан футболчини ўзларига оғдириб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Уэслига Ла Лига бегона эмас, у 2007-2009 йиллар оралиғида Мадриднинг «Реал» клубида ҳаракат қилган эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz