Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» ва «Насаф» Россиядаги мусобақада бир гуруҳдан жой олишди

«Пахтакор» ва «Насаф» Россиядаги мусобақада бир гуруҳдан жой олишди

  10.06.2017 09:50
  0
  1175
«Пахтакор» ва «Насаф» Россиядаги мусобақада бир гуруҳдан жой олишди

17-22 июнь кунлари Россиянинг Калуга шаҳрида иккинчи марта "Kaluga Junior Cup" халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда бир вақтининг ўзида "Пахтакор" ҳамда "Насаф" тарбияланувчилари халқаро мусобақада биргаликда қатнашишади. 

Ўтган йилги мусобақада ғолиб чиққан Дилшод Нуралиев бошчилигидаги жамоа бу сафар ўз унвонини ҳимоя қилишга интилади. Мусобақа иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

Мусобақа музбони ФК "Калуга" ва ўтган йилги чемпион "Пахтакор" (Ўзбекистон) ҳар икки гуруҳда етакчилик қилишади. Унга кўра, ФК "Калуга" ФК "Динамо-Минск" (Беларусь), СК "Супер Нова" (Рига, Латвия), Виктор Понедельник Академияси (Ростов) клублари билан бир гуруҳдан жой олган бўлса, "Пахтакор", "Химик", "Арсенал" (Тула), "Насаф" (Ўзбекистон) клублари ёшлари иккинчи гуруҳдан жой олишган.

Қизиқарлиси, "Пахтакор" ҳамда "Насаф" клублари ёшлари Россияда ўтадиган мусобақада ҳам бир гуруҳдан жой олишди. Шунингдек, 19 июнь куни Тошкентда "Пахтакор"нинг бош жамоаси Ўзбекистон Олий лигасининг 14-туридан ўрин олган учрашувда ҳам "Насаф"ни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 18 июнь куни "Анненки" стадионида 10:00да бошланади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz