Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян «қурол»ларини яширдими?

Самвел Бабаян «қурол»ларини яширдими?

  10.06.2017 10:56
  0
  4896
Самвел Бабаян «қурол»ларини яширдими?

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Эронга қарши муҳим баҳс олдидан Тошкентда Таиланд терма жамоасига қарши ўйнаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Бунёдкор» стадионининг трибуналари ҳам ўйин ўртоқлик мақомида эканлигини тасдиқлаб турарди. Мазкур ўйинни эронлик мутахассислар ҳам кузатиб боришди.

Табиийки, улар терма жамоамиздаги футболчилар ҳолати ва тактик услубларни ўрганиб бориш учун ташриф буюришган.

Бу машғулот эди. Албатта, улар кўп маълумотлар олмаганлиги аниқ. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян қўл остидаги жамоани борича очмади. Асосий фигуралар захирада қолди.

Бошланишига эксперименталь таркиб танланди. Майдонга бир-қатор етакчилар футболчилар ҳам тушишди.

Жамоа сардори Одил Аҳмедов эса ўйин қайдномасида ҳам йўқ эди.

Биринчи бўлимда жамоалар ўйнашмади деса ҳам бўлаверади. Футболчилар ўз ишларига жиддий ёндашмаганидан сўнг ўйин ҳам зерикарли кечди.

Гўё босим остида ҳаракат қилишди. Ватандошларимиз кўпроқ тўпни ўз назоратларида ушлаб тайларга ўйин тизгинини беришмади. Аммо ўйиндаги дастлабки голга тортадиган вазият айнан меҳмонлар томонидан яратилди.

Айтиш жоиз ЖЧ-2018 саралашининг «В» гуруҳидан ўрин олган Таиланд мундиалдан умидини узиб бўлган.

Энг кучсиз жамоа, етти ўйинда бир очко (!). Мана бизнинг рақиб.

Биринчи бўлимдан сўнг кўплаб ўзгаришлар бўлди. Майдонни Машарипов, Бикмаев, Жепаров, Сергеевлар такр этди. Уларнинг ўрнига Шомуродов, Рашидов, Абдухолиқов ва Генрих каби ҳужумкор футболчилар майдонга тушди.

Ўтган мавсумда Олий лига тўпурари бўлган Абдухолиқов юзага келган биринчи вазиятдан фойдаланиб ҳисобни очди. Биринчи гол урилган вазиятда ўйиннинг 68 дақиқаси ўтиб борарди. Кейин эса ўйиннинг сўнгги дақиқаларида индивидуал маҳоратини ишга солган Сардор Рашидов кучли айланма зарбаси орқали жуда чиройли голга муаллифлик қилди.

Бу ўйиндаку ғалаба қозондик, аммо 12 июнь кунги ўйин олдидан мухлисларни ҳаяжон ва қўрқув чулғаб олган.

Абдуллохон Исроилхонов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz