Қайднома

Қидирув

Португалия ва Голландиядан йирик ғалабалар (видео)

Португалия ва Голландиядан йирик ғалабалар (видео)

  10.06.2017 10:41
  0
  960
Португалия ва Голландиядан йирик ғалабалар (видео)

УЕФА минтақаси ЖЧ-2018 саралаши 6-туридан ўрин олган Латвия – Португалия учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:3 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади.

Биринчи бўлим якунланай деб қолганида Криштиану Роналду жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 63-дақиқада ҳужумчи учрашувдаги дублини нишонлади.

Орадан тўрт дақиқа ўтар-ўтмас Андре Силва ҳисобни йирик ўкринишга олиб келди.

ЖЧ-2018 саралаши, 6-тур

Латвия – Португалия 0:3 (0:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 41 Роналду, 0:2 – 63 Роналду, 0:3 – 67 Андре Силва.

Латвия – Ванин, Ягодинский, Максименко, Горкш, Колесов, Казачок (Варданян, 72), Соловьев, Клюшкин (Индранс, 62), Лайзанс, Икауниекс (Ракель, 67), Шабала.

Португалия – Руй Патрисиу, Соареш (Нелсон Семеду, 71), Геррейру, Алвеш, Фонте, Андре Гомеш, Моутинью, Вильям Карвалью, Желсон Мартинш (Куарежма, 57), Роналду, Андре Силва (Нани, 80).

Огоҳлантиришлар: Клюшкин (38), Желсон Мартинш (55), Лайзанс (75), Куарежма (90).

*************************************

ЖЧ-2018 саралаш баҳсларининг 6-туридан ўрин олган Голландия – Люксембург учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 5:0 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Голландиянинг голларига Арьен Роббен, Уэсли Снейдер, Жоржиньо Вейналдум, Промес ва Винсент Янссенлар муаллифлик қилдилар.

ЖЧ-2018 саралаши

6-тур

Голландия – Люксембург 5:0 (2:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 21 Роббен, 2:0 – 34 Снейдер, 3:0 – 62 Вейналдум, 4:0 – 70 Промес, 5:0 – 84, пенальти Янссен.

Голландия – Силлессен, Худт, де Врей, Велтман, Блинд, Вейналдум, Стротман, Снейдер (Аке, 82), Роббен (Ленс, 73), Депай (Промес, 66), Янссен.

Люксембург – Шон, Махмутович, Шано (Дельгадо, 26), Мальже, Мартинш Перейра, Янс, Тилль, Родригес (Бонерт, 85), Бенси, Турпель, Тилль (Жерсон, 54).

Огоҳлантиришлар: Янс (16), Тилль (50), Мальже (55), де Врей (78), Мартинш Перейра (90).

Кеча ЖЧ2018 саралаш учрашувлари натижалари билан танишинг:

6-тур

09.06.2017

A         23:45   Швеция          2:1       Франция

A         23:45   Голландия     5:0       Люксембург

A         23:45   Беларусь        2:1       Болгария

B         23:45   Андорра         1:0       Венгрия

B         23:45   Латвия           0:3       Португалия

B         23:45   Фарер ороллари        0:2       Швейцария

H         23:45   Гибралтар      1:2       Кипр

H         23:45   Эстония         0:2       Бельгия

H         23:45   Босния ва Герцеговина       0:0       Греция


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz