Қайднома

Қидирув

«Сурхон» – «Андижон» можароси «Спорт» телеканалида муҳокама қилинади

«Сурхон» – «Андижон» можароси «Спорт» телеканалида муҳокама қилинади

  10.06.2017 11:53
  1
  1494
«Сурхон» – «Андижон» можароси «Спорт» телеканалида муҳокама қилинади

4 июнь, якшанба куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Биринчи лигаси 13-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Андижон” учрашувида оммавий муштлашув содир бўлганди. Бу воқеа ижтимоий тармоқлар орасида тезлик билан тарқалиб, футболчилар хатти-ҳаракатлари ҳам нолойиқ баҳоланганди.
 
Эндиликда 12 июнь, душанба куни “Спорт ТВ” ўзининг “ФИФА” дастурида “Сурхон” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйинда юз берган воқеаларга бағишланган лавҳаларни эфирга узатишни режалаштирган.
 
Эслатиб ўтамиз, учрашув ҳаками Игорь Худайдатов ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бирданига саккиз футболчини майдондан четлатганди. Жанжал учрашувга қўшиб берилган 4 дақиқа ичида содир бўлган.

Шунингдек, учрашув видеолавҳасида ерда ётган “Андижон” футболчисини “Сурхон” клуби шифокори оёғи билан бошига тепгани ҳам тасвирга туширилган.
 
Бундан ташқари, 12 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Эрондаги “Озоди” стадионида Жаҳон Чемпионати саралашининг учинчи босқичидан ўрин олган учрашувда Эрон терма жамоаси билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45да бошланади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


сурхондарёда футбол энди ривожланаман деганида кандайди узини зур билган сурхонваччалар вилоят футболини иукка чикаради анави шифокорга ..... борми .
10.06.2017 16:54

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz