Қайднома

Қидирув

«Баҳром Вафоев» стадиони ёниб кетди

«Баҳром Вафоев» стадиони ёниб кетди

  10.06.2017 12:50
  1
  1605
«Баҳром Вафоев» стадиони ёниб кетди

Кеча, 9 июнь куни маҳаллий вақт билан 16:05 ларда “Машъал” клуби уй ўйинларини ўтказадиган Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев” номли стадионда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда “Машъал” клуби матбуот котиби хабар берди.

Маълумотларга кўра, ёнғин электр токларининг куйиши ва қисқа туташувлари натижасида содир бўлган. Стадион ложасининг фақат устки қисмидаги акфа деразалар ёнган. Кийим алмаштириш ва ичкаридаги хоналарга зарар етмаган. Лекин стадионниг бош биноси айни вақтда яроқсиз аҳволга келиб қолган.

“Баҳром Вафоев” стадионида футбол ўйинлари ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади. Шунингдек, “Машъал” 19-июнь душанба куни Ўзбекистон Олий лигасининг 14-туридан ўрин олган “Нефтчи” клубига қарши учрашувни қайси стадионда ўтказиши ҳозирча маълум эмас. Бу масала юзасидан якуний қарорни клуб раҳбарияти қабул қилиши айтиб ўтилди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


bir paytlar,taxminan 2009-yili Xorazm jamoasining avtobusi portlab ketdanndi
10.06.2017 14:26

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz