Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронга етиб борди

Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронга етиб борди

  10.06.2017 21:16
  0
  874
Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронга етиб борди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳрон шаҳрига етиб келди. 12 июнь — душанба куни мазкур шаҳарда жойлашган «Озоди» стадионида Эронга қарши учрашув бўлиб ўтади.

ЖЧ—2018 саралашининг 8-туридан жой олган беллашув учун бош мураббий Самвел Бабаян 23 нафар футболчини Теҳронга олиб кетди. Таркибда йўқотишлар бор. Жароҳатлари сабаб Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Марат Бикмаев, Александр Мерзляков ва Даврон Ҳошимов Эрон сафаридан тушиб қолган.

Ўзбекистон терма жамоаси

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров — «Локомотив»
Элдор Суюнов — «Насаф»
Александр Лобанов — «Пахтакор»

Ҳимоячилар:
Егор Кримец — «Бейдзинг Гуоан», Хитой
Анзур Исмоилов — «Чанчун Ятай», Хитой
Отабек Шукуров — «Бунёдкор»
Рустам Ашурматов — «Бунёдкор»
Акмал Шораҳмедов — «Насаф»
Фаррух Сайфиев — «Насаф»
Станислав Андреев — «Пахтакор»
Даврон Ҳошимов — «Пахтакор»
Мурод Холмуҳаммедов — «Қўқон-1912»

Яримҳимоячилар:
Вадим Афонин — «Оренбург», Россия
Одил Аҳмедов — «Шанхай СИПГ»
Сервер Жепаров — «Истиқлол», Эрон
Сардор Рашидов — «Ал-Жаиш», Қатар
Фозил Мусаев — «Жубило Ивата», Япония
Азиз Ҳайдаров — «Ажман», БАА
Жалолиддин Машарипов — «Локомотив»
Элдор Шомуродов — «Бунёдкор»

Ҳужумчилар:
Темурхўжа Абдухолиқов — «Ас-Сайлия», Қатар
Александр Гейнрих — «Ордабаси», Қозоғистон
Игорь Сергеев — «Пахтакор»

12 июнь кунги эҳтимолий ғалаба Эрон терма жамоасини Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча йўлланмадан умидини узмаган.


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz