Қайднома

Қидирув

Саиджалол Ҳусайний: Ўзбекистон қийин рақиб, лекин биз жангга тайёрмиз

Саиджалол Ҳусайний: Ўзбекистон қийин рақиб, лекин биз жангга тайёрмиз

  11.06.2017 17:46
  0
  689
Саиджалол Ҳусайний: Ўзбекистон қийин рақиб, лекин биз жангга тайёрмиз

Эртага бўлиб ўтадиган Эрон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан рақибимиз лагеридан чиқишлар бўлмоқда.

Жумладан, Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Саиджалол Ҳусайний маҳаллий журналистлар билан гаплашар экан, қуйидагиларни айтиб ўтди:

"Эрон термаси етарлича тайёргарликка эга бўлди. Биз ҳозир худди армиядаги аскарлардек шай ҳолатдамиз. Насиб қилса, эртага ғалабага эришамиз ва очколаримизга яна очко қўшиб, мундиал сари йўлланма оламиз. 

Ўзбекистон бизга муносиб рақиб, умид қиламан шиддатли ўйинимиз орқали уларни таслим қиламиз. Мен мухлисларимиздан стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлашларини сўрардим.

Тўғрисини айтсам, Ўзбекистонга қарши ўтадиган мазкур ўйин энг қийинларидан бўлади. Биз уларга қарши ҳақиқий жанг қиламиз", - дейди Ҳусайний.

Кўриб турганингиздек, Эрон футболчилари жанговор ҳолатда. Биз ҳам футболчиларимиздан шунақа кайфият кутиб қоламиз.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz