Қайднома

Қидирув

Бабаяннинг йўқлигини билдирмаган Виктор Жалилов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?

Бабаяннинг йўқлигини билдирмаган Виктор Жалилов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?

  11.06.2017 18:05
  2
  1890
Бабаяннинг йўқлигини билдирмаган Виктор Жалилов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?

Эртага бўлиб ўтадиган Эрон - Ўзбекистон ўйини олдидан биздан вакил сифатида Виктор Жалилов ўйин олди матбуот-анжуманида иштирок этди.

Самвел Бабаян нима сабабдан матбуот анжуманида қатнашмагани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

"Эртанги ўйин биз учун жуда муҳим. Натижа кўп нарсаларга ойдинлик киритиб беради. Тошкентда Эрон ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққанди. Ўзбекистон ҳам шу жумладан Теҳронда ғалаба қозонишни истайди.

Биз Эрон терма жамоасининг ҳимоя ва ҳужумда яхши ўйнашини биламиз. Ҳар бир ўйин ўз структура ва дастурига эга бўлиб келган. Эронга бу ўйин қийинчилик туғдирмайди, чунки улар ўз мухлислари олдида тўп суришади. 

Ўзбекистон терма жамоаси эса рақибларнинг хатосидан фойдаланишни режалаштирган ва майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб боришга тайёрмиз. Бундан ташқари бўлажак ўйинга тайёрлаб келган ўз режаларимиз бор.

Умид қиламанки, биз ҳам рақиб сингари ҳимоя ва ҳужумда тартибли ўйин кўрсатиб Теҳрондан ғалаба билан қайтамиз.  

Биз Эронни икки марта ютишга эришганмиз. Яна бир марта ғалаба қозонишни сабрсилик билан кутмоқдамиз", - дейди Жалилов.

Шунингдек, матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Мурод Ҳолмуҳамедов ҳам қатнашиб, ўз фикрларини билдирди:

- Албатта, Эрон ҳимояда кучли ўйин намойиш этади. Биламизки, Эрон термасининг ҳимоявий ўйинлар кўрсатиши Осиёда ўз ўрнига эга. Ундан ташқари улар эртага ўзларига ишониб, майдонга тушишади. Лекин биз барча қаршиликларга режа тузганмиз ва буни эртага амалда қўллашга ҳаракат қиламиз. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви эртага Тошкент вақти билан 21:45 да старт олади.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


нега матбуот анжуманига бабаян катнашмаган ким билади? Манимча у эронлик журналистни нега терма жамоангизга асосан миллий чемпионатиздан 8,9 уринларда юрган уйинчиларни чакиргансиз деса нима дийди
11.06.2017 21:37

хаттоки бу хом сдмиз мураббий гапиришниям билмайди нима эмиш биз карши хузумда уйнаймиз луттивоз барча тактик сирларингни айтиб куйдинку узи санларда тактика деган нарса борми
11.06.2017 21:27

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz