Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Эрон термасига ютқазар эмиш! Шу ҳам мухлисликми?

Ўзбекистон Эрон термасига ютқазар эмиш! Шу ҳам мухлисликми?

  11.06.2017 23:43
  5
  2937
Ўзбекистон Эрон термасига ютқазар эмиш! Шу ҳам мухлисликми?

Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон термасига ютқазар эмиш, барибир. Ҳайронман, шундай «хулоса»ларни айтаётган мухлисларимизни қандай «таърифлаш» керак? Эй барака топгур, гап жонажон ватанинг жамоаси, унинг обрўси ҳақида кетмаяптими? Майли, ғалабага ишонмас экансан, лоақал мағлубиятдан фол очмай турсангчи?

Сен айтмасанг ҳам, умумий ҳолат анча мураккаблиги тайин, нима топасан шу яхши кунларда ярага туз сепиб...? Футболчиларимизнинг Теҳрондан лоақал бир очко билан қайтишларига ишонмайсанми, унда ўйинни кўрмай қўя қол.

Шу ҳам мухлисликми? Энди айтсам, ўша Лихтенштейн ёки Мальта термалари мухлислари ҳам Испания ёки Германия жамоалари билан ўйинлар арафасида бу қадар паст кетишмайди.

Ваҳоланки, Эрон ва Ўзбекистон термалари ўртасидаги фарқ улардагидек ер ва осмончалик эмас. Қолаверса, йигитларимиз «Озоди»да форсларни енгиш уддасидан чиқишган ҳам.

Нега энди бу ишни яна бир марта такрорлай олмас эканлар? Келинг, бунга ишонайлик, футболчиларга руҳан мадад бўлайлик. Ҳар ҳолда, жамоамизнинг ютқазишини тахмин қилиш ва Россия мундиалига ҳам чиқолмаслигини таъкидлайверишдан на манфаат бор ва на маъно. Бу тахмин тўғри чиққан тақдирда ҳам, ғурурланишга асос бермайди...

-------------------------------------------

Жаҳонгир Давлаталиев, Гулистон шаҳри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Сан мухлислага гапиргунча умуман Узбекистан футболи ичидан гапир шунча пул ажратливоти футбол учун , келиб келиб Тайланд блан уйнайдими булани хаммаси куз буямачилик умуман тизимга узгартириш киритилмаса утирувурамиз озгина колди омад етишмади дБ, Журналист экан сан шулани йорит мухлислага гапиргунча
12.06.2017 17:34

qoying yutqazib kelishsin biratola qutilamiz JCh-2018 dan, oxirgi soniyalarda qopketgandan kora hozir hal bolsa alam qilmaydi otgan safargiga oxshab
12.06.2017 08:34

Molodes Jahongir aka
12.06.2017 08:21

Olga ozbegim olga
12.06.2017 00:43

ERTAGA :1)MUSTAHKAM HIMOYA
2)QARSHI HUJUM.
3)ANIQ UZATMA.
Mana shu joyida bo'lsa har qanday hisobni opkelsa bo'ladi. Eron 1- taymda gol urolmasa asabiylashadi. Ularda ham bosim yetarli.Xullas HAMMAGA OMAD!BIZ SIZLARGA ISHONAMIZ!
12.06.2017 00:08

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz