Қайднома

Қидирув

Теҳрондаги мағлубият расмий ОАВнинг ҳафсаласини пир қилди

Теҳрондаги мағлубият расмий ОАВнинг ҳафсаласини пир қилди

  13.06.2017 11:39
  2
  1502
Теҳрондаги мағлубият расмий ОАВнинг ҳафсаласини пир қилди

1news.uz - Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Теҳрондаги мағлубияти нафақат миллионлаб футболсевар юртдошларимизни, балки расмий ОАВ вакилларининг ҳам ҳафсаласини буткул пир қилди.

Теҳрондаги "Озоди" стадионида бўлиб ўтган Эрон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашуви ҳақида ЎзА Миллий ахборот агентлиги, "Халқ сўзи", "Народное слово", "Правда Востока" каби ҳукуматнинг бош нашрлари ёзмасликка қарор қилишган шекилли, ҳар ҳолда нашрларнинг бугунги сонида бу воқеага бир сатр ҳам раво кўрилмади.

Маълумки, ушбу учрашувда Кейруш шогирдлари 2:0 ҳисоби билан зафар қучиб, Осиё вакилларидан биринчи бўлиб, муддатидан илгари Россияда келгуси йилда бўлиб ўтадиган мундиалга йўлланмани нақд қилиб қўйишди.

Самвел Бабаян шогирдлари эса бу ўйинлари билан Россияга бориш орзусини деярли 90% чиппакка чиқаришди. Энди борди-ю Суриянинг ўрнига учинчи ўринни эгаллашнинг уддасидан чиқишса ҳам, Саудия Арабистони, Панама ёки Тринидад ва Тобаго жамоаларини енгиб, жаҳон чемпионатига чиқишларига нафақат мухлислар, ҳаттоки мураббий ва футболчиларнинг ўзлари ҳам ишонмаётгандек кўринмоқда...

Аксига олиб Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти ҳам айни пайтда ишламай қолди... Бу миллий терма жамоамиз мураббийлар таркибида кескин ўзгаришлар юз беришидан дарак эмасмикан?



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Сергеев билан Андреевларни футболчи деб ўйлаш учун одам қанчалар ахмоқ бўлиши кераклигини кеча БАБАЯН кўрсатиб берди.
13.06.2017 12:28

Башарангга тупириворардиму ҳамма қараб турибдида!!!!!!!!!!!
13.06.2017 12:26

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz