Қайднома

Қидирув

Кристиан Нобоа: «Зенит»га ўтганимдан бахтиёрман»

Кристиан Нобоа: «Зенит»га ўтганимдан бахтиёрман»

  14.06.2017 03:38
  1
  439
Кристиан Нобоа: «Зенит»га ўтганимдан бахтиёрман»

«Ростов» ҳужумчиси Кристиан Нобоа фаолиятини «Зенит»да давом эттирадиган бўлди. Тан олиш лозим, бу трансфер кўпчилик учун кутилмаган воқеага айланди. Келишув амалга ошганидан сўнг Championat.сом сайти футболчи билан суҳбатлашди.

— Кристиан, «Зенит»га ўтишингиз кутилмаган бўлди.

— Бу трансфердан хурсандман. Шундай жамоадан таклиф олиш мен учун шараф. «Зенит» таркибида катта совринларни қўлга киритишни хоҳлайман ва бунинг учун қўлимдан келганини қиламан.

— Умуман олганда, қишдаёқ «Зенит»га ўтишингиз ҳақида гап-сўзлар тарқаганди. Ўшанда клуб билан музокара олиб борганмисиз?

— Йўқ. Ростовдаги шартномам шу ёзда ниҳоясига етди ва дарҳол «Зенит» билан келишиб олдик. Эндиликда Санкт-Петербург жамоаси аъзосиман ва бундан бахтиёрман.

— «Зенит»нинг янги устози Роберто Манчини билан гаплашдингизми?

— Ҳа, албатта. Ахир бош мураббийсиз музокара ўтказишнинг иложи йўқ-ку. Манчинининг фикри муҳим аҳамият касб этди. Мен учун у билан ишлаш қизиқарли бўлади ва янги жамоа қурилишида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

— «Ростов»да Қурбон Бердиев қўл остида тўп сургансиз. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Мавсум ажойиб тарзда ўтди - Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси. Ўтган йили кумуш медалларни қўлга киритгандик. Мен ҳамиша мурабби­йимга раҳмат айтаман.

— Бердиев кетса «Ростов»да қолмаслигингизни айтгандингиз. «Рубин»да у билан бирга ишлашингиз кутилганди. «Зенит»га ўтиш бўйича Қурбон Бекиевичдан маслаҳат олдингизми?

— Мазкур мавзуда гаплашмадик. Бердиев ҳозирча ҳеч қайси жамоани қўлга олмади. Шу боис ҳам бу ҳақда сўз очишга ҳожат йўқ. Расман «Зенит» футболчисиман. Муҳими шу.

— Афтидан, футболдаги иккинчи ёшлигингизни ўтказяпсиз.

— Мавсум ҳақиқатан ҳам супер тарзда кечди. Бундан яхшисини кутмагандим. Аммо чемпионатни олтинчи ўринда якунлаганимиз - минус. Шунга қарамай, ЕЧЛ ва ЕЛда ўйнадик. Жамоа баҳорга келиб чарчаб қолди. Бутун мавсум давомида юқори савияли ўйин кўрсата олмадик.

— Бу Чемпионлар Лигаси фаолиятингиздаги энг ёрқини бўлдими?

— Ҳа, чиндан унутилмас лаҳзалар. Бу даражадаги футболчиларга қарши ўйнаш байрамга тенгдир. Ушбу турнирда яна иштирок этганимдан хурсандман. «Бавария»ни Ростовда мағлуб этдик. «Зенит» билан ҳам шундай натижаларни қайд этмоқчиман, яъни кучли клубларни мағлуб этишни хоҳлайман.

— «Ростов» билан дўстона хайрлашдингизми? Ҳар ҳолда клуб қийин вазиятда эди.

— Бу жамоа мен учун кўп нарса берди, ажойиб дамларни ўтказдим. Ҳар бир футболчига шундай фаолият юритишини тилардим. Жамоада барча аҳил эди. Энди эса янги чақирув вақти келди.

— Санкт-Петербургга боришга тайёрмисиз, чемоданларни йиғиштирдингизми?

— Ҳа, ахир бошқа иложим ҳам йўқ-ку (кулади). Умид қиламанки, ўз ўйин­ларим билан питерлик мухлислар қалбидан жой оламан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР


Билдирилган фикрлар


Barakalla Noboa!
Bu eng to'g'ri qaror,Rostovning ertagi yakuniga yetdi,sababi Q.Berdiyev ketti
14.06.2017 09:11

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ЖЧ-2018 расмий тўпи – Telstar 18 тақдим қилинди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.