Осиё минтақаси ЖЧ-2018 саралаши А-гуруҳидан ўрин олган Қатар ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 3:2 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.
Учрашув иккала жамоанинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлим ўрталарида Ҳасан Ал-Ҳайдос мезбонларни олдинга олиб чиққан гол муаллифига айланди. Шундан сўнг бўлим сўнггига қадар икки жамоада ҳам бир қанча вазиятлар бўлди, бироқ дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
Иккинчи бўлим Қатарнинг ҳужумлари билан бошланди ва бу ҳужумлар 51-дақиқада ўз самарасини берди, мезбонларнинг ажойиб ташкиллаштирган комбинацияларини Акром Афиф чиройли гол билан якунлади.
Учрашувнинг 62-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга эришдилар, ўнг қанотдан олдинга ўтган кореялик футболчи тўпни марказга узатди, Ки Сонг Йўнг уни тўхтатиб ўтирмай дарвозага йўллади ва жамоасининг илк голига муаллифлик қилди.
70-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда меҳмонлар яна ўнг қанотдан ҳужум ташкиллаштирдилар, жарима майдонига узатилган тўпни Ҳван Ил Су шериги Ҳван Ҳи Чанга ташлаб берди ва ҳужумчи мўлжалда адашмади.
Бироқ орадан тўрт дақиқа ўтиб мезбонлар тезкор ҳужум ташкиллаштирдилар, Табата Ҳасан Ал-Ҳайдосни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Қатарлик ҳужумчи эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди.
Шу тариқа Қатарнинг ушбу ғалабасидан сўнг гуруҳдаги вазият чигаллашди. Қатар (7 очко) Хитойни ортда қолдириб бешинчи ўринга кўтарилиб олди, Жанубий Корея эса 13 очко билан иккинчи ўриндан қимирламади. Ушбу натижа бизнинг терма жамоа фойдасига ишлади ва ЖЧ-2018га тҳғридан-тўғри чиқиш имкониятимиз сақланиб турилибди.
ЖЧ-2018 саралаши
8-тур
Қатар - Жанубий Корея 3:2
Голлар: 1:0 – 25 Ал-Ҳайдос, 2:0 – 51 Афиф, 2:1 – 62 Ки Сон Ен, 2:2 – 70 Хван Хи Чхан, 3:2 – 74 Халид.
Қатар: Саад Ал-Шииб, Муҳаммад Муса, Абдулкарим Ҳассан, Муҳаммад Касола, Али Асадулла, Ҳасан Ал-Ҳайдос, Иброҳим Мажид, Педро Сориа, Буалим Хоухи, Акрам Афиф, Родриго Табата.
Жанубий Корея: Квон Сун Тхе, Ким Жин Су, Квон Те Хве, Жанг Ҳвен Су, Чҳво Чол Сун, Ҳан Кук Енг, Сон Ҳин Мин, Ки Сонг Йўнг, И Же Сонг, Жи Донг Вон, Ҳван Ҳи Чан.
Манба: www.iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20