Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон таъқибчилари қаторига Қатар ва Хитой қўшилди

Ўзбекистон таъқибчилари қаторига Қатар ва Хитой қўшилди

  14.06.2017 11:31
  0
  900
Ўзбекистон таъқибчилари қаторига Қатар ва Хитой қўшилди

1news.uz - Осиё минтақаси ЖЧ-2018 саралаши А-гуруҳидан ўрин олган Қатар ва Жанубий Корея терма жамоалари, Сурия ва Хитой ўртасидаги учрашувлардан кейин Ўзбекистон терма жамоасининг таъқибчилари қаторига Қатар ва Хитой қўшилди.

Қатар сенсацион тарзда Жанубий Кореяни 3:2 ҳисоби билан енгган бўлса, Сурия Малайзиядаги ўзининг омад келтирувчи майдонида ғалабани қўлдан бой берди ва Хитой эса 2:2 ҳисобида дурангга эришди.

Бу ҳар иккала ўйинда мураббийларнинг "қўли" яққол сезилиб турди. Майдонда кўп нарсани ўйинчилар эмас,  балки мураббийларнинг тактик қарорлари ҳал қилди. 

Қатарнинг  ғалабаси сабаб Ўзбекистон терма жамоасида жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқиш учун имконият учқунлари пайдо бўлди, деб ўзимизга таскин бериб, яна хотиржамликка берилмайлик.  Ундан кўра таъқибчиларимиз сони Суриядан ташқари яна иккитага  кўпайди, деб хавотирга тушсак ўринли бўлар эди. 

Бу ўйинимиз, мураббийлар таркиби билан Хитойни сафарда, Жанубий Кореяни эса ўз уйимизда енга олишимиз даргумон.

Ахир Ўзбекистоннинг аввалги тўртта мағлубиятида Самвел Бабаяннинг фақат ўзи тушунадиган ўйинчиларни миллий терма жамоага жалб этиш қоидалари, унинг Лобанов, Андреев, Сергеев каби терма жамоа ўйинчилари олдида маълум бир мажбуриятлари бўлганлиги учунми доимо асосий таркибга тушираверишлари, жамоада ўйинни ҳис қилиш, комбинацион ўйин йўқолиб бораётганлиги, ўйинчилар оёқларига тўп тушса, қаерга тепишни билолмай қолишлари, ҳужумчилар рақиб дарвозаси қаерда эканлигини кўра олмасликлари, ярим ҳимоячилар ҳужумни ривожлантириш ўрнига тўпни тинчгина орқага ҳимоячига, ҳимоячилар эса ўз навбатида дарвозабонга ошириб беришларидан иборат "ўзига хос" тактика тобора урфга кириб бормоқда. Натижада 90 дақиқа ва унга қўшиб берилган 4-5  дақиқалар давомида уч нафар ҳужумчи бирон марта ҳам дарвозага аниқ зарба беришнинг уддасидан чиқа олаётгани йўқ. 

Шундай экан, шу кунларда терма жамоамиз ўйинига мазмун, ўйинчиларимизга ғолиблик руҳини сингдира оладиган мураббийни таклиф қилмасак, футболимиз бу ботқоққа тобора чўкиб бораверади. Турли ёшдаги жаҳон чемпионатларида тўп сурган ёшларимиз ўрнини миллий жамоамиз таркибида Лобанов, Сергеев, Андреев каби ўйинчилар эгаллайверса, ишонинг олдинга силжишнинг имкони бўлмайди.

Охирги икки ўйинда максимал натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қилишимиз керак бўлади. Бутун ўзбек чемпионати клубларини оёққа турғазиш, ҳақиқатда энг кучли ўйинчиларни миллий терма жамоага жалб этиб, улар билан тайёргарликни ҳозирги пайтданоқ бошлаб юбориш талаб этилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz