Қайднома

Қидирув

AS: Диего Симеоне Фабиньони «Атлетико»да кўриш истагида

AS: Диего Симеоне Фабиньони «Атлетико»да кўриш истагида

  14.06.2017 13:21
  0
  555
AS: Диего Симеоне Фабиньони «Атлетико»да кўриш истагида

AS нашрининг хабарига кўра, Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне “Монако” ярим ҳимоячиси Фабиньони жамоаси таркибида кўриш истаги борлигини билдирган.

Хабарларга кўра, мадридликлар бразилиялик футболчи ва унинг агенти Жорже Мендеш билан учрашишга ҳам улгуришган. Агар “Атлетико” ҳамда “Монако” футболчи трансфери борасида келишувга эриша олса, Фабиньо қишги трансферлар мавсумига қадар ижара асосида Францияда фаолиятини давом эттиради.

Чунки, ФИФА ташкилоти “Атлетико”дан янги футболчиларни сотиб олиш ҳуқуқини олиб қўйган. Шунингдек, футболчи хизматларига “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz