Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Трактор» бошқарувида ҳам илк ўйиним «Динамо»га қарши ўтганди

Вадим Абрамов: «Трактор» бошқарувида ҳам илк ўйиним «Динамо»га қарши ўтганди

  14.06.2017 13:01
  1
  840
Вадим Абрамов: «Трактор» бошқарувида ҳам илк ўйиним «Динамо»га қарши ўтганди

Олий Лига 13-тури доирасидаги «Динамо» рақиби - «Нефтчи» клубига янги мураббий этиб Вадим Абрамов тайинланган. Ушбу мутахассис яқинда берган интервьюсида «Динамо»га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Нефтчи»нинг Олий Лигадаги ҳолатини ўнглаш учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз. Ёдимда, 2003 йил «Трактор»ни деярли шундай ҳолатда қабул қилиб олиб, Олий Лигада сақлаб қолгандим.

Қизиғи, ўшанда ҳам «Трактор» бошқарувидаги илк ўйиним «Динамо»га қарши кечган эди. Ўшанда мағлубиятга учрагандик.

Бу сафар ҳам янги жамоамдаги дастлабки ўйин Самарқанд жамоасига қарши тўғри келди. Умид қиламанки, бу сафар тарих такрорланмайди ва «Нефтчи» билан ғалаба қозонамиз» - дейди Вадим Карленович.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» - «Динамо» учрашуви 14 июнь, чоршанба куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида соат 18:00да бошланади.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Омад
14.06.2017 13:02

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz