Қайднома

Қидирув

Даврон Файзиев: «Биринчи даврани максимал очко тўлаган холда якунлашга ҳаракат қиламиз»

Даврон Файзиев: «Биринчи даврани максимал очко тўлаган холда якунлашга ҳаракат қиламиз»

  14.06.2017 22:19
  1
  649
Даврон Файзиев: «Биринчи даврани максимал очко тўлаган холда якунлашга ҳаракат қиламиз»

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев учрашув борасидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жиддий ўйин ва жиддий рақибга тайёргарлик кўргандик. Чунки "Навбаҳор" жамоаси йил бошида ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб, сенсацион натижаларни қайд этишди. Улар ўз мухлисларини хурсанд қилиб келаётган жамоа эди.

Кубок ўйинидан сўнг 2 хафталик таътил икки жамоа мураббийлари учун қийинчилик туғдиргани жамоаларнинг майдондаги кўрсатган ўйинидан билинди.

Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига саралаш босқичи доирасидаги ўйинлари сабабли юзага келган танаффусдан демак биз унумли фойдаланган бўламиз.

"Навбаҳор"нинг "Бухоро" ва "Бундёкор"га қарши ўйинларининг видео тасмасини ўрганиб чиққандик. Бугун кубок доирасидаги "Бухоро"га учралган 0:3 ҳисоби тасодиф эканлигини исботлашимиз керак эди.

Бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Барча жамоа аъзолари ва раҳбарларини ютуқ билан табриклайман.

Биринчи давранинг якунланишига 2 тур қолди. Ушбу ўйинларни ҳам максимал очко тўлаган холда якунлашга ҳаракат қиламиз", - деди Файзиев.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Биринчи даврани қанақа тугатасила билмадиму, лекин #babayanout
14.06.2017 23:54

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz