Қайднома

Қидирув

Кларенс ЗЕЕДОРФ: «Қийинчиликлардан куч олганман»

Кларенс ЗЕЕДОРФ: «Қийинчиликлардан куч олганман»

  15.06.2017 03:23
  1
  758
Кларенс ЗЕЕДОРФ: «Қийинчиликлардан куч олганман»

Чемпионлар Лигаси финалида «Реал» «Ювентус»ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди. Эътиборли томони, 1998 йилги ҳал қилувчи баҳсда ҳам айнан шу жамоалар тўқнаш келишган, ўшанда мадридликлар зафар қучишганди. Мазкур ўйинда «Реал» сафида Кларенс Зеедорф ҳам тўп сурганди. Умуман олганда, голландия ярим ҳимоячи мазкур мусобақада 4 марта ғолиб чиққан. Яқинда Испаниянинг Marca нашри ушбу футболчи билан суҳбат уюштирди.

- ЕЧЛ финалидан олдинги кунлар қандай ўтади?

- Европанинг муҳим ўйинидан олдин фақат шу ҳақида ўйлашингизга тўғри келади. Биз финалга деярли бир ой тайёргарлик кўргандик. Бу сафар «Реал» ихтиёрида ўн кун вақт бор эди, холос. Аммо бу бемалол дам олиб, тайёрланиш учун етарли. Финалларда қанчалик кўп ўйнасангиз, бўлажак баҳсга шунча хотиржам тайёрланасиз. 1998 йили финаллар биз учун анъанага айланмаганди. Шу боис ҳам яхши ухлаб, ўйин ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилганмиз. Эсимда, Роберто Карлос билан бир хонада тонг оттиргандим. Ўша таркибдагиларнинг аксарияти дўстларим эди. Предраг Миятович, Кристиан Карембё, Виктор Санчес...

- ЕЧЛ финалларининг қай бирида катта босимни ҳис қилгансиз?

- «Аякс» сафида ўтказган ҳар бир ўйинимиз қийин кечган, лекин босим унчалик катта бўлмаган.

- Ҳал қилувчи учрашувларда ҳамиша муҳим роль ўйнагансиз. Нима учун ҳар бир футболчи бунга қодир эмас?

- Финал олдидан энг муҳим омиллардан бири - хотиржамлик. Шунингдек, ҳар доим ўз кучимга ишонганман. Баъзида қийинчиликлардан куч олганман. Босим ортиб кетса, «Бунданда муҳимроқ нарсалар бор, ахир бу ҳаёт-мамот масаласи эмас-ку», деб ўзимга таскин берардим. Айнан ўша вазиятларда ўсганман ва ўз кучимга бўлган ишонч янада ортган.

- Жамоадошларингизга шу энергияни ўтказа олганмисиз?

- Ҳа, айримларининг руҳияти тушиб кетган пайтларда ёрдамлашганман. Умуман олганда, бу ҳолат ташвишимни кўпайтирарди. Клубдагилар ўзимни етакчидек тутишим кераклигини уқтиришарди. Аммо 1998 йили «Реал» таркибида етук футболчилар жамланганди. Фернандо Йерро ва Роберто Карлос шулар жумласидан.

- «Реал»нинг ҳозирги таркибида қайси футболчилар уларга ўхшайди?

- Шубҳасиз, жамоа сардори Серхио Рамос. Марселонинг ўзига хос хусусиятлари бор. Тони Кроос тенгликни олиб келади. Криштиану Роналдунинг нималарга қодирлигини гапиришга ҳожат йўқ. Гарет Бэйл ҳам муҳим ўйинларда ўзини кўрсата олади.

- Сиз Искони танлармидингиз ёки Бэйлни?

- Агар Гаретда муаммо бўлмаса, майдонга уни туширардим. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Зедорфни ўйинларини кўрганман у дунёнинг энг яхшиларидан бири бўлган, аммо #babayanout
15.06.2017 09:01

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz