Қайднома

Қидирув

Яна ўша Бабаянча бошоғриқ-ми?

Яна ўша Бабаянча бошоғриқ-ми?

  15.06.2017 09:22
  1
  2092
Яна ўша Бабаянча бошоғриқ-ми?

Олдинда бизни ҳал қилувчи иккита ўйин кутиб турибди: бир-биридан муҳим, бир-биридан долзарб. Биринчиси Хитойга қарши, иккинчиси эса Жанубий Кореяга. Агар Хитойни мағлуб эта олсак (айни дамда бунгаям ишонмай қолди одам), иккинчи ҳал қилувчи ўйинда ҳамма нарса ўзимизга боғлиқ бўлади, ҳа, ўзимизга.

Жанубий Корея Эронга қарши ўйинда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар. Агар омадимизни бериб навбатдаги турда Эрон Жанубий Кореяни мағлуб этса, марра бизники, чунки Жанубий Кореяга қарши сўнгги ўйинда бизни дуранг ҳам қониқтиради. Бироқ буни Корея ҳам яхши билади. Агар вазият шундай тус оладиган бўлса, улар бизга осонликча таслим бўлишмайди, чунки Қатарга ютқазган ҳолатида ҳам Жанубий Корея биздан бир бош устун. Бу исбот талаб қилмас ҳақиқат.

Аввал Хитой билан бўладиган ўйинга тўхталсак. Хўш, хитойликларни мағлуб эта оламизми? Агар Эронга қарши ўйнагандек ҳаракат қилсак, Хитойга қарши матчда ғалабани орзу қилмаса ҳам бўлаверади. Чунки бундай ўйин кўрсатсак, Хитой ҳам бизни мағлуб этиши тайин. Фақат бир жиҳат фарқ қилиши мумкин, Бабаян мазкур ў          йинда ҳужумкорликка эътибор қаратишни тайинлаб, биринчи рақам остида ўйнашга урғу берсагина гол уришимиз мумкин. Аммо буям жуда қийин, қийин. Ҳар ҳолда Самвел Бабаян ишонч билдираётган футболчилар билан нимагадир эришиш... Даврон Кобулов айтганидек, айни дамда автосалондан эски нархида машина олиш билан баробар.

Нега? Чунки ҳужум чизиғимиз борган сари кучсизланмоқда. Темурхўжа Абдухолиқовнинг фаоллиги автоматик равишда ўлиб боряпти (муҳитнинг таъсири), Одил Аҳмедов ҳам жамоадошлари вазиятлардан фойдалавермагач, охирги пайтларда ўзи рақибни алдашга киришиб кетмоқда, Сардор Рашидов эса бир-иккитагина хатоси туфайли захира ўйинчисига айланди (ваҳоланки, бир қанча ўйинчилар қанчадан-қанча хато қилганларига қарамасдан, асосий таркибда майдонга тушиб келишмоқда). Мана сизга терма жамоадаги ғирромлик. Мана сизга Бабаяннинг ғирромликлари. Бундай ўйин билан нимагадир эришиш мумкинми?

Хўп, Хитойни амаллаб ютдик ҳам дейлик, Кореячи... Сўнгги турда худди бизда бўлгани ҳам Кореянинг ҳам тақдири ўзига боғлиқ. Нима, корейслар охирги турда футболчиларимизнинг ютиб кетишига қараб туради, деб ўйлайсизми? Биздан чўчишади, деб ўйлайсизми? Нима, биз Эронмидикки ҳа, Кореяни ютиш осон, десак, ёки корейслар биздан чўчишса...

Мен гаров ўйнаб айтаман, агар Жанубий Корея жонини жабборга бериб ўйнаса ва терма жамоамиздаги мавжуд аҳвол ўзгармаса, таркиб шундай қолаверса, Лобанову Сергеевлар майдонда спектакл қўяверса, қочишга жой тополмай қоламиз. Биласизми, мени нима ташвишга соляпти, агар шу кетишда омадимиз чопиб жаҳон чемпионатига чиқиб қолсак борми, Бабаян бошлиқ мураббийлар штабининг ошиғи олчи, деяверинг. Бу эса шунчаки даҳшат! Даҳшат! Хуллас, нима бўлганда ҳам мураббийлар алмашиши шарт. Акс ҳолда ҳеч нарсага эриша олмаймиз.


Манба: www.penalti.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


мақола жа зўр мас-у, лекин #babayanout
15.06.2017 12:30

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz