Қайднома

Қидирув

Расман! Мэйвезер-МакГрегор жанги ўтказилади

Расман! Мэйвезер-МакГрегор жанги ўтказилади

  15.06.2017 10:15
  0
  1415
Расман! Мэйвезер-МакГрегор жанги ўтказилади

Боксчи Флойд Мэйвезер ҳамда аралаш қоидалар жангчиси Конор МакГрегорлар ўртасидаги жанг қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди.

Аввалроқ, америкалик боксчи Лас-Вегасдаги аренани банд қилиб қўйгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Маълум бўлишича, ушбу тўқнашув 26 август куни ўша ерда бўлиб ўтади.

Ушбу жанг бокс қоидалари асосида ўтказилади.

Маълумот учун, Флойд Мэйвезер профессионал боксда 49 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Аралаш қоидалар жангчиси ҳисобланган ирландиялик Конор МакГрегор эса 24 та жангдан 21 тасида ғалаба нашидасини сурган. 3 тасида мағлубият аламини тотиб кўрган. Ушбу жангда у илк маротаба бокс қоидалари асосида жанг қилади.


Манба: www.olamsport.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz