Қайднома

Қидирув

Ўзбекистонда туғилган футболчи Европа чемпионатига тайёрланмоқда

Ўзбекистонда туғилган футболчи Европа чемпионатига тайёрланмоқда

  15.06.2017 10:28
  1
  7731
Ўзбекистонда туғилган футболчи Европа чемпионатига тайёрланмоқда

16 – 30 июнь кунлари давомида Польша мамлакати ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатига мезбонлик қилади. Эътиборлиси мазкур чемпионат қатнашчилари орасидаги Германия терма жамоаси сафида Олмалиқ шаҳрида туғилган Вальдемар Антон ҳам бор. Футболчи Германиянинг «Ганновер-96» клуби аъзоси ҳисобланади.

Вальдемар Антон Германия U-21 терма жамоаси устози Штефан Кунц томонидан турнирдан олдинги тайёргарлик жараёнида жамоага чақирилганди. «Байер» ҳимоячиси Жонатан Та жароҳат олиб, сафдан чиққандан сўнг мураббий Вальдемарни якуний таркибга ҳам киритилди.

Футболчи 1996 йил 20 июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида дунёга келган. 2016 йилгача уни Германиянинг Энгем шаҳрида туғилган деб ҳисоблашарди.

Аммо футболчининг ўзи интервьюларининг бирида бунга ойдинлик киритиб, Олмалиқда туғилганини маълум қилди. Унинг ота-онаси ўзбекистонлик бўлиб, Германияга кўчиб кетишган.

Вальдемнинг сўзларига кўра, унинг бобоси ва бувиси ўзбек тилида гаплашади. Ота-онаси ва ўзи эса русча. Аммо немис тилини ҳам билишади.

Sputnik нашри маълумотларига кўра, Вальдемар «Ганновер 96» клуби академиясида футбол билан шуғулланишни бошлаган. Шу жамоанинг ёшлар жамоаларида ўйнаб келган.

2016 йилда эса асосий жамоадаги дебютини ўтказган. Ўша йили жамоа Бундеслигадан тушиб кетганди ва ҳозирда иккинчи Бундеслигада иштирок этмоқда. 2016 сентьяр ойидан бошлаб Германиянинг ёшлар терма жамоасига жалб этиб келинаётган футболчи расмий учрашувларда бир марта майдонга тушган.

Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати шу йилнинг 16 – 30 июнь кунлари Польша мамлакатида бўлиб ўтади. Турнирда 12та терма жамоа қатнашади. Евро U-21 мусобақасида 1994 йилнинг 1 январь куни ёки ундан кейин туғилган футболчилар қатнашаши белгилаб қўйилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР


Билдирилган фикрлар


Bu bola haqida har gal maqola chiqqanida nega "O'zbekiston" so'zini qo'shib ishlatasizlar hayronman? Axir uning O'zbekistonda tug'ilganidan bizga ne foyda?Undan ko'ra Boka Xuniorsda akademiyasida taxsil olayotgan Toxir Usmonov,bir paytlar Barselona hamda Ayaks bilan shartnoma tuzishga juda yaqin kelgan Sardor Yusupov haqida maqola yozinglar,yana Real Madrid akademiyasida shug'ullanayotgan Xojiakbar ismli yigitcha,hech bo'lmasa Yavordagi H.G'ofurov haqida ham azgina ma'lumot berilar iltimos
15.06.2017 19:47

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Карлес Пуйоль - Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга тайёр!

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.