Қайднома

Қидирув

Жанубий Корея бош мураббийини истефога чиқарди!

Жанубий Корея бош мураббийини истефога чиқарди!

  15.06.2017 11:33
  1
  1453
Жанубий Корея бош мураббийини истефога чиқарди!

ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби Жанубий Корея бош мураббийи истеъфога чиқарилди.

Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси германиялик Ули Штилике билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда Корея матбуоти хабар тарқатди. 

Штилике 2 йил 9 ойлик фаолиятдан сўнг Жанубий Корея терма жамоасини тарк этди. Жамоа ушбу мураббий бошчилигида 25та ғалаба, 5та дуранг ва 8та мағлубият қайд этди. 

Айни пайтда Жанубий Корея ЖЧ-2018 саралашининг "A" гуруҳида 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон 12 очко билан уни таъқиб қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея куни кеча Қатар меҳмони бўлиб 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.


Манба: www.championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


манга поххуй #babayanout
16.06.2017 00:19

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz