Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон футболини ким қутқаради?

Ўзбекистон футболини ким қутқаради?

  16.06.2017 03:11
  2
  988
Ўзбекистон футболини ким қутқаради?

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 5 июль, чоршанба куни ўзбекистонлик фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказади. ТИВ матбуот хизмати ахборотига кўра, вазирлик виртуал қабулхонасига ҳозирданоқ хатлар кела бошлаган.
 
Мурожаатларнинг асосий қисмини, Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетган ота-оналарни излаш, бошқа давлатларда судланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, Ватандан йироқда вафот этган фуқаролар жасадини қайтариш, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиш, ТИВ тизимига ишга жойлашиш,  масалалари билан боғлиқ муаммолар ташкил этади.
 
Шунингдек, Абдулазиз Комилов Ўзбекистон футбол терма жамоасининг сўнгги халқаро ўйинлари натижаларидан ранжиган футбол мухлислари номидан келиб тушган мурожаатлар ҳақида ҳам хабардор қилинган.
 
Барча мурожаатлар ТИВдан рўйхатдан ўтказилиб, Вазирга етказилмоқда ва унинг шахсий назорати остига олинган. Ўрнатилган тартибда кўриб чиқилгач, фуқароларга расмий жавоблар ва тегишли изоҳлар берилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 12 июнь, душанба куни ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидан ўрин олган учрашувни Теҳронда ўтказиб, Эрон термасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
 
Мағлубиятни қабул қила олмаган Ўзбекистон терма жамоасининг жонкуяр мухлислари жамоа бош мураббийи Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилиб, ҳар хил акциялар уюштириш ҳақида ижтимоий тармоқлар ва интернет саҳифаларида бир-бирларини қўллаб қувватлашмоқда.
 
Ўзбекистон футбол федерацияси эса кеча, 15 июнь куни расмий интернет саҳифасида терма жамоа бош мураббийига 5 сентябрга қадар имконият беришини эълон қилди.

Эндиликда, Самвел Бабаян Хитой ҳамда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши учрашувларга ҳам миллий терма жамоа футболчиларини тайёрлайди.


Манба: www.qalampir.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


hammaga hamdardlik bildiraman afsus
16.06.2017 09:32

Xozirgi vaziyatdan kelib chiqib aytadigan bo'lsam,Babayan yoki M.Usmonov janoblarini ''issiqqina" kursisidan faqatgina baxtsiz xodisa,yo'l transport xodisasi yoki yo'llanma qotillar o'z joylaridan siljitishi mumkin
16.06.2017 08:48

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz