Қайднома

Қидирув

Ихтиёр Каримов: «Жамоамизга қўлланилган жазо, ўйинчиларимиз руҳига таъсир қилган»

Ихтиёр Каримов: «Жамоамизга қўлланилган жазо, ўйинчиларимиз руҳига таъсир қилган»

  16.06.2017 00:18
  1
  715
Ихтиёр Каримов: «Жамоамизга қўлланилган жазо, ўйинчиларимиз руҳига таъсир қилган»

“Шўртан” – “Насаф” учрашуви ниҳоясида мезбонларустози Ихтиёр Каримов ҳам ўйин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

-Бугун ҳужумкор ўйин намойиш этдик. Мақсадимиз “Насаф”ни мағлуб этиш эди. Аммо рақибимиз ҳужумларида бизни хато қилишга мажбур қилди ва улар бу имкониятдан тўғри фойдаланишди.

Футболчиларимизга озгина эътирозим бор, улар ҳужумларда сусткашликка йўл қўйишаяпти. Бунинг устида ишлаймиз, албатта.

Биз биринчи бўлимда яхши ҳимояландик. Аммо иккинчи бўлимда ҳужумларга эътибор қаратдик, чунки биз ўз уйимизда ўйнадик. Бизга ғалаба зарур эди.

Албатта тўлиқ ҳимояланиб, ғалаба қозониб бўлмайди. Аммо яна такрор айтаман, йўл қўйган хатоларимиз бизга панд берди.

Биз умуман ёмон ўйин намойиш этмаяпмиз. Аммо клубимизга нисбатан қўлланилган жазо, ўйинчиларимизнинг руҳига салбий таъсир қилган. Уларнинг бу руҳий ҳолатдан чиқариб олишимиз керак.

Бизга нисбатан қабул қилинган қарор, ижобий ҳал бўлишидан умидимиз бор. Бунга уларни ишонтиришимиз керак. Кейинги ўйинларимизда муваффақиятсизликларимизга ҳам асосий сабаб бўлаяпти.

Мен шахсан йигитларимизга ишонаман. Ўйлайманки, вазиятларни ўнглаб, ғузорлик мухлисларни ижобий натижаларимиз билан хурсанд қиламиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


қанақа жазо билмадиму #babayanout
16.06.2017 00:28

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz