Қайднома

Қидирув

Конфедерациялар кубоги қандай мусобақа? (Абдуллохон Исроилхонов блоги)

Конфедерациялар кубоги қандай мусобақа? (Абдуллохон Исроилхонов блоги)

  16.06.2017 12:24
  0
  1026
Конфедерациялар кубоги қандай мусобақа? (Абдуллохон Исроилхонов блоги)

Миллий чемпионатлар тугади, евротурнирлар ҳам финишга етди. Айни пайт бутун жаҳонда миллий жамоалар иштирокида ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари давом эттирилмоқда. Аммо терма жамоалар футболи ҳам эрта-индин таътилга чиқади. Фақат 8та юрт вакиллари учун мавсум яна бироз чўзилади. Тушунгандирсиз, гап шу ҳафта охирида Россияда бошланадиган навбатдаги Конфедерациялар кубоги иштирокчилари хусусида бормоқда. Демак, қуйида ЖЧ-2018 олдидан ўзига хос «машқ» вазифасини бажариб берувчи турнир тарихига боғлиқ маълумотлар билан танишиб чиқамиз.

ТУРНИР ТАРИХИ

Конфедерациялар кубоги (инглизча талқини - FIFA Confederations Cup) — ФИФА томонидан навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилувчи мамлакат ҳудудида терма жамоалар иштирокида ташкиллаштириладиган турнир. Мундиал стартига 1 йил вақт қолганида ўтказиладиган мусобақада 6та қитъа|ҳудуд - Европа, Жанубий Америка, Шимолий ва Марказий Америка, Африка, Осиё ҳамда Океанияда тегишлича УЕФА, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ, АФК, ОФК ва ОкФК томонидан ўтказиладиган чемпионатлар ғолиблари иштирок этади. Шунингдек, жаҳоннинг амалдаги чемпиони ва бўлажак ЖЧга мезбонлик қилувчи мамлакат жамоаси ҳам иштирокчилар қаторига қўшилади. Агарда жаҳон чемпиони қитъа биринчилигида ҳам ғолиб чиққан бўлса, унда турнирга ўша ҳудуд чемпионати финалчиси таклиф этилади. Конфедерациялар кубоги «Қирол Фаҳд кубоги»дан келиб чиққан. Ўша мусобақа 1992 ва 1995 йилларда Саудия Арабистонида худди шу тизимда йўлга қў-йилганди. 1997 йилга келиб, ФИФА илк расмий турнирни ташкил этди. Бошида Конфедерациялар кубоги ҳар 2 йилда бир марта ўтказилган. 2005 йилдан эътиборан эса, икки турнир ўртасидаги муддат худди ЖЧники сингари 4 йилга узайтирилди.

2003 йилги мусобақада катта фожиа кузатилган. Яъни камерунлик Марк-Вивьен Фоэ Колумбия термасига қарши кечган ярим финал ўйини пайти юрак хуружи сабаб, оламдан кўз юмганди. Умуман олганда, Конфедерациялар кубоги тарихида 5та жамоа ғолиблик нашидасини сурган - Аргентина, Дания («Қирол Фаҳд кубоги» даврида), Бразилия, Мексика ва Франция термалари. Амалдаги чемпион - Бразилия термаси бу сафар мусобақада иштирок этмайди.

КОНФЕДЕРАЦИЯЛАР КУБОГИ

FIFA Confederations Cup

Асос топган йили

1992

Иштирокчи жамоалар сони

8та

Амалдаги чемпион

Бразилия

«Қирол Фаҳд кубоги»/Конфедерациялар кубогининг барча асосий ўйинлари

Йил

Мезбон

Финал

3-ўрин учун

Чемпион

Ҳисоб

2-ўрин

3-ўрин

Ҳисоб

4-ўрин

1992

С.Арабистони

Аргентина

3:1

С.Арабистони

АҚШ

3:2

Кот-д’Ивуар

1995

С.Арабистони

Дания

2:0

Аргентина

Мексика

1:1 (пен. - 5:4)

Нигерия

1997

 С.Арабистони

Бразилия

6:0

Австралия

Чехия

1:0

Уругвай

1999

 Мексика

Мексика

4:3

Бразилия

АҚШ

2:0

С.Арабистони

2001

 Ж.Корея|Япония

Франция

1:0

Япония

Австралия

1:0

Бразилия

2003

 Франция

Франция

1:0 («олтин гол»)

 Камерун

Туркия

2:1

 Колумбия

2005

 Германия

Бразилия

4:1

Аргентина

Германия

4:3 (қўш. вақт)

Мексика

2009

 ЖАР

Бразилия

3:2

АҚШ

Испания

3:2 (қўш. вақт)

ЖАР

2013

Бразилия

Бразилия

3:0

Испания

Италия

2:2 (пен. - 3:2)

Уругвай

2017

 Россия

???

???

???

???

???

 

Турнир медаллари тақсимоти

Терма жамоа

«Олтин»

«Кумуш»

«Бронза»

Жами

медаль

Бразилия

4та (1997, 2005, 2009, 2013)

1та (1999)

-

5та

Франция

2та (2001, 2003)

-

-

2та

Аргентина

1та (1992)

2та (1995, 2005)

-

3та

Мексика

1та (1999)

-

1та (1995)

2та

Дания

1та (1995)

-

-

1та

АҚШ

-

1та (2009)

2та (1992, 1999)

3та

Австралия

-

1та (1997)

1та (2001)

2та

Испания

-

1та (2013)

1та (2009)

2та

С.Арабистони

-

1та (1992)

-

1та

Япония

-

1та (2001)

-

1та

Камерун

-

1та (2003)

-

1та

Чехия

-

-

1та (1997)

1та

Туркия

-

-

1та (2003)

1та

Германия

-

-

1та (2005)

1та

Италия

-

-

1та (2013)

1та

Айтганча...

Европа футбол клублари ассоциацияси (ЕСА) 2016 йили ФИФА билан Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати форматини ўзгартириш масаласида музокаралар жараёнини бошлади. ФИФА президенти Жанни Инфантино қўллаб-қувватлаётган ғояга кўра, клублар мунлиали иштирокчилари сони 6тадан 16та ёки 24тага оширилиши мумкин. Шундай тақдирда, турнир ҳар 2 йилда бир марта - ёзда ташкиллаштирилади. Хуллас, ҳозирги музокаралар натижа берса, Конфедерациялар кубоги-2017 тарихдаги охиргиси бўлиб қолади.

Индивидуал совринлар

Мусобақа якунида 3 нафар энг яхши футболчига «Олтин тўп», «Кумуш тўп» ва «Бронза тўпи» совринлари топширилади. Шахсий мукофот эгалари рўйхатига назар солсак, бразилияликлар анча кўп. Хусусан, аввалги 7та турнирнинг 5тасида «Олтин тўп» айнан тўп афсунгарлари юрти вакилларига насиб этган.

Йил

«Олтин тўп»

«Кумуш тўп»

«Бронза тўпи»

1997

 Денилсон (Бразилия)

Ромарио (Бразилия)

 Владимир Шмицер (Чехия)

1999

 Роналдиньо (Бразилия)

 Куаутемок Бланко (Мексика)

 Марзуқ ал Отайбий (С.Арабистони)

2001

Робер Пирес (Франция)

 Патрик Виейра (Франция)

Хидетоши Наката (Япония)

2003

 Тьерри Анри (Франция)

 Тунжай Шонли (Туркия)

 Марк-Вивьен Фоэ (Камерун)

2005

 Адриано (Бразилия)

 Хуан Роман Рикельме (Аргентина)

 Роналдиньо (Бразилия)

2009

 Кака (Бразилия)

 Луис Фабиано (Бразилия)

 Клинт Демпси (АҚШ)

2013

 Неймар (Бразилия)

 Андрес Иньеста (Испания)

 Паулиньо (Бразилия)

Шунингдек, бош тўпурарга «Олтин бутса» топширилади. Агар бир неча футболчи тенг миқдорда гол урса, ғолиб қўшимча натижа - ассистентликка қараб аниқланади. Айтиш жоиз, «Олтин бутса» масаласида ҳам бразилияликларга тенг келадигани йўқ. Улар бу совринни 4 марта бегона қилишмаган.  Турнир тарихидаги умумий тўпурарлар рейтингига келсак, уни Мексика термаси учун 9та гол урган Куаутемок Бланко бошқариб турибди. Машҳур Роналдиньо ҳисобида ҳам айнан 9та гол бор, аммо у шундан 2тасини пенальти орқали урган. 1-2. Куаутемок Бланко (Мексика) - 9та; 1-2. Ронал-диньо (Бразилия) - 9та (2та -пен.); 3. Фернандо Торрес (Испания) - 8та; 4-5. Адриано (Бразилия) - 7та; 4-5. Ромарио (Бразилия) - 7та (1та - пен.); 6-7. Давид Вилья (Испания) - 6та; 6-7. Марзуқ ал Отайбий (С.Арабистони) - 6та. Эътиборлиси, Конфедерациялар кубогида жами 11 нафар футболчи «хет-трик» қайд этган. Фернандо Торрес (Испания) эса турнирда 2 марта «хет-рик»|«покер»га эришган футболчидир. У 2009 ва 2013 йилги мусобақада ўзини кўрсатган. Шунингдек,  Абель Эрнандес (Уругвай) ҳам битта ўйин давомида 4та гол уришни эплаган.

Йил

«Олтин бутса»

Гол

1997

 Ромарио

7та

1999

 Роналдиньо (Бразилия)

6та

2001

Робер Пирес (Франция)

2та

2003

 Тьерри Анри (Франция)

4та

2005

 Адриано  (Бразилия)

5та

2009

 Луис Фабиано  (Бразилия)

5та

2013

 Фернандо Торрес  (Испания)

5та

2007 йилдан эътиборан  «Олтин қўл-қоп» соврини ҳам топширилмоқда. Бу мукофот ҳозирча океан орти вакилларидан ортгани йўқ. Яъни охирги 3та турнирда Мексика, АҚШ ва Бразилия терма жамоалари вакиллари энг яхши дарвозабон сифатида эътироф этилдилар.

Йил

«Олтин қўлқоп»

2005

Освальдо Санчес (Мексика)

2009

Тим Ховард (АҚШ)

2013

Жулио Сезар (Бразилия)

«Ҳалол ўйин учун» яъни «Фэйр-плей» соврини эса ҳозирга қадар 6та жамоа мулкига айланган. Диққатга сазовор томони, японлар бу совринни 2 марта қўлга киритишган, боз устига, кетма-кет равишда.

Йил

«Фэйр-плей» соврини соҳиби

1997

ЖАР

1999

 Янги Зеландия, Бразилия

2001

Япония

2003

 Япония

2005

Греция

2009

Бразилия

2013

Испания

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz