Қайднома

Қидирув

Виталий Денисов Хитойга қарши ўйинга қадар жароҳатидан тикланиши кутилмоқда

Виталий Денисов Хитойга қарши ўйинга қадар жароҳатидан тикланиши кутилмоқда

  16.06.2017 15:40
  0
  608
Виталий Денисов Хитойга қарши ўйинга қадар жароҳатидан тикланиши кутилмоқда

Москванинг “Локомотив” клуби сафида жароҳат олиб, операция қилинган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов миллий терманинг 31 август куни Хитойга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинига қадар тикланиши кутилмоқда.

30 ёшли ҳимоячи жароҳати сабаб миллий терма жамоа сафида Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ва Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи учрашувини ўтказиб юборганди. Айни вақтда у шифокорлар назорати остида бўлиб турибди ва тикланиш жараёнини ўтказяпти.

Шифокорлар хулосасига кўра, Денисов 31 августгача жароҳатидан тузалади ҳамда Хитой билан ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлади.  Аввалроқ Виталий Денисов ЖЧ–2018 саралаш босқичидаги Сурия ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйинларни ҳам қўйиб юборганди


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz